Наврўз – эзгу ишларнинг янги сарчашмаси

Вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи

ИЛҲОМ ИСЛОМОВИЧ НАРЗИЕВнинг тизим ходимларига

 БАЙРАМ ТАБРИГИ

 Азиз ҳамкасблар, вилоятимизнинг барча тиббиёт ходимлари!

Кун сайин яқинлашиб келаётган Наврўз байрами жонажон Ватанимиз чиройини  янада очиб, фуқароларимиз қалбига қувонч ва шодлик тароватини олиб кирмоқда.

Наврўз нафақат табиатнинг ўзгариши, яшариши, балки инсон қалби, руҳияти ва тафаккур тарзининг ҳам янгиланишидир. Қадимдан ота-боболаримиз табиатни англаш орқали ўзлигини янгидандан кашф этган, қалбида ўзига ишонч, эртанги кунга умид уйғонган. Шунинг учун ҳам бу байрам бизнинг давримизда  тинчлик, осойишталик, тотувлик, дўстлик, юртга, она табиатга меҳр-муҳаббатнинг таронаси, ҳар инсоннинг ўз халқи, унинг тарихи ва маданиятига бўлган ҳурматининг нишонаси бўлиб қолмоқда. Continue reading

Posted in Yangiliklar | Наврўз – эзгу ишларнинг янги сарчашмасиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири бош прокурорга мурожаат қилди

Бугун беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан халққа тиббий хизмат кўрсатиш бўйича ўз вазифасини ўтаётган тиббиёт ходимларига нисбатан ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши, уларга тан жароҳатлари етказилиши энг оғриқли масалалардан бирига айланиб бормоқда, деб хабар беради. Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги маълумотларга кўра, 2017—2018 йиллар давомида 300 га яқин ҳолатда беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига ноқонуний тажовуз қилиниши билан боғлиққонунбузарликлар содир этилган. Continue reading

Posted in Yangiliklar | Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири бош прокурорга мурожаат қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Қизларни турмушга тайёрлаш – жиддий масала

“Эрта никоҳ – калта нигоҳ” танловига

Афсуски, сўнгги йилларда оилавий ажримларнинг кўлами тобора ортиб бормоқда. Бу борадаги рақамларни қисқартириш, ёшларни ҳаётга тайёрлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган ишлар ҳақида узоқ гапириш, узундан-узун мисоллар келтириш мумкин. Маҳалла фуқаролар йиғини ҳузурида ташкил этилган “Яраштирув комиссияси”га ваколатлар берилдики, улар ёш оилаларнинг бузилиб кетмаслигининг олдини олиш йўлида зарур чора-тадбирлар устида иш олиб бордилар. Хусусан, шу комиссия хулосаси бўлмай туриб судлар эр-хотиннинг ажрашиш тўғрисидаги ишини кўриб чиқмайдиган бўлди. Аммо нохуш ҳолатлар бу билан камайиб қоляптими? Албатта йўқ. Continue reading

Posted in Yangiliklar | Қизларни турмушга тайёрлаш – жиддий масалаda fikr bildirishni o'chirish

Болалар саломатлиги йўлида

Мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлигига давлат даражасида эътибор қаратилаётганлиги бугун педиатрия соҳасининг жадал ривожланишини тақозо қилаётир. Юртимиздаги шу йўналишга ихтисослашган даволаш муассасаларида болаларнинг саломатлик ҳолати, ўткир ва сурункали касалликларни ташхислаш ва самарали даволашнинг янги технологияларидан унумли фойдаланиш сари қадам ташланди, бу айрим ютуқларни қўлга киритишга сабаб бўляпти. 

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази Бухорода дастлаб ташкил топган, тарихи қарийб юз йилга борадиган касалхонадир. Айни пайтда тиббиёт маркази 220 ўринга (бемор койкаларига) мўлжалланган биноларда фаолият кўрсатмоқда. Ўтган 2017 йилда шифо масканида 14 минг 26 нафар бемор даволаниб чиққан бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 14 минг 390 нафарни ташкил этган. Continue reading

Posted in Yangiliklar | Болалар саломатлиги йўлидаda fikr bildirishni o'chirish

Тиш касалликларининг янги сабаби топилди


Тиш касалликларининг янги сабаби топилди

Америкалик тиббиёт ходимларининг кўрсатишича, ортиқча вазн оғиз бўшлиғи, жумладан, тишлар касаллиги ривожига туртки беради. Бу борадаги тадқиқот Oral Diseases журналида тақдим этилди.

Олимлар тиш шифокорларининг тана массаси нормал ва ортиқча бўлган 160 беморини кузатиб боришди. Тана массаси индекси 23 дан кўп бўлган кишиларда одатий тана массасига эга бўлганлардан фарқли равишда, анча оғирроқ периодонтит ривожланган. Continue reading

Posted in Yangiliklar | Тиш касалликларининг янги сабаби топилдиda fikr bildirishni o'chirish