СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИ: “ФИДОЙИ ҲАМШИРАЛАР ҚАРШИСИДА ҲАМИША ТАЪЗИМДАМАН!”

Пойтахтимиздаги Халқлар дўстлиги санъат саройида 12 май – Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган тантанали байрам тадбирида фидойи касб эгаларига яна бир бор эҳтиром кўрсатилди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳод Ханапияев сўзга чиқиб, барча ҳамшираларни Халқаро ҳамширалар куни билан самимий қутлади.

Continue reading

Posted in Yangiliklar | СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИ: “ФИДОЙИ ҲАМШИРАЛАР ҚАРШИСИДА ҲАМИША ТАЪЗИМДАМАН!”da fikr bildirishni o'chirish

“ҲАМШИРА-2019” кўрик танлови вилоят босқичи ўтказилди

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4985-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Республикада “Ҳамшира-2019” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсати ҳамда Ўзбекистон Ҳамширалар ассоциациясининг 2019 йил 15 мартдаги №39-сонли қўшма қарорига асосан ҳар йили оқ халат соҳибалари ўртасида танлов ўтказиб келинади. Танловдан мақсад билимдон, зукко ва ўз касбига садоқатли ҳамшираларни эътироф этиш ҳамда уларни муносиб рағбатлантиришдан иборатдир. Continue reading

Posted in Yangiliklar | “ҲАМШИРА-2019” кўрик танлови вилоят босқичи ўтказилдиda fikr bildirishni o'chirish

“Олтин қалам” XIV Миллий мукофоти: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати энг яхши деб топилди

Куни кеча 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида журналистика соҳасида энг юксак мукофот – “Олтин қалам” XIV Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур танловнинг рағбатлантирувчи мукофотлар учун номинацияларига кўра, йилнинг “Энг яхши матбуот хизмати” номинацияси бўйича вазирлик фаолияти ошкоралигини таъминлаш, матбуот анжуманлари самарадорлигини ошириш борасидаги ташкилотчилик фаолияти учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ғолиб деб топилди. Мукофотни вазирлик матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаевга Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимов топширди.

Posted in Yangiliklar | “Олтин қалам” XIV Миллий мукофоти: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати энг яхши деб топилдиda fikr bildirishni o'chirish

Атмосфера ҳавоси мусаффолиги йўлида

Инсон ҳаёти ва фаолияти ҳамда атроф-муҳит учун энг муҳим омил бўлган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсатгичларини экологик нормативларга мослигини таъминлаш,  аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш масалалари бугунги куннинг энг устувор экологик вазифаларидан биридир. Яқиндагина тасдиқланган «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ана шу мақсадларда хизмат қилади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йилнинг 2 февраль куни ўтказилган экологик ҳолатни яхшилаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни таҳлил этиш, энг долзарб вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилишда ҳам Андижон, Ангрен, Бухоро, Навоий, Фарғона, Олмалиқ, Бекобод, Чирчиқ, Тошкент ва Нукус каби саноатлашган шаҳарларда ҳавонинг чанг билан ифлосланиш даражаси санитар меъёрдан ўрта ҳисобда 2,7 баробар ортгани таъкидланган эди. Continue reading

Posted in Yangiliklar | Атмосфера ҳавоси мусаффолиги йўлидаda fikr bildirishni o'chirish

Фахрийларни эъзозлайлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4906-сон Фармони  ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги «Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2705-сон қарори  кексаларни қўллаб-қувватлаш давлат тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қариялар ва фахрийларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг фаоллигини ошириш, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштирок этишлари учун шарт-шароитлар яратиш, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасида катта авлод вакилларининг ролини ошириш учун қабул қилингандир. Continue reading

Posted in Yangiliklar | Фахрийларни эъзозлайликda fikr bildirishni o'chirish