Бош саҳифа

Бухоро вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги “Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 700-сонли қарорига асосан ташкил этилган мустақил бошқарув органи бўлиб, вилоят аҳолиси саломатлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва шу борада оммавий ахборот воситаларига эга бўлиш ҳамда улрадан фойдаланиш, фуқаролар соғлигини муҳофаза қилиш, тиббий-ижтимоий ҳимояни ташкил этиш каби вазифаларни бажаради.

Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, шунингдек ҳокимликка бўйсунади.

Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Қонунларига, Олий мажлис палатасининг қарорларига ва бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Қарорлари ва Фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги буйруқлари ва фармойишларига, Вилоят Халқ депутаталари кенгаши, Вилоят Ҳокими қарорларига, бошқа қонун ҳужжатлари ва бошқарма Низомига амал қилади.

Бухоро вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси юридик шахс сифатида ўзининг мустақил балансига, банк муассасаларида ҳисобот ва бошқа турдаги (шу жумладан валютага оид) ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат тамғаси (герби) тасвири туширилган ва Давлат тилида ўз номи ёзилган мухрга, шунингдек ўз фаолияти учун зарур бўлган бошқа атрибутларга эга бўлади. Бошқарманинг тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4055-сонли қарорига мувофиқ 4 илова қилинади.

Қуйидагилар Бошқарманинг асосий таркибий бўлинмалари ҳисобланади:

Вилоят ДСЭНМ, РШТЁИМБФ, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва бошқа махсус стационар тиббиёт муассасалари, Вилоят қон қуйиш маркази, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, диспансерлар, акушерлик комплекслари, ихтисослаштирилган касалхоналар, хусусий тиббиёт муассасалари.

Бошқармага раҳбарликни Вилоят ҳокимининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Бошқарма бошлиғи амалга оширади. Бошқарма бошлиғи бўлмаганда унинг вазифасини ўринбосари бажаради. Бошлиқ ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда бошқарма бошлиғи томонидан тайинланади ва вазифасидан озод этилади.