Функция ва вазифалар

БУХОРО ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ

Мазкур Низом «Фуқаролар соғлиқни сақлаш тўғрисидаги «Ўзбекистон Республикасинииг Қонуни» Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат Дастури тўғрисида «1998 йил 10 ноябрядаги ПФ-2107-сон Фармонидан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги 18-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органи мақомини, вазифаларини, фукстияларини, ваколатларини ва унинг фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.
Соғлиқни сақлашни бошқариш органи (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) Республика соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ягона тизимидаги худудий бугун ҳисобланади ва у ўз фаолиятида вилоят ҳокимлига ва Ўзбекисгон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига буйсунади.
Бошқарма ўз ишини давлат бошқаруви органлари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда амалга оширади.
Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститустиясига, қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатлари¬га, Ўзбекистон Республикаси Президентииинг фармонлари ва фармойишларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишарига, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг норматив ҳужжатларига, вилоят ҳокимлигининг ҳужжатларига, бошқа норматив ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.
Бошқарма мулкчилик шаклларидан қатий назар, тасарруфидаги ҳудудда жойлашган соғлиқни сақлаш муассасаларини ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилинишига доир фаолиятини мувофиқлаштириб боради ва назорат қилади, соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини ҳамда тартибга солишни амалга оширади.

Низомни тўлиқ шаклда юклаб олиш