ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ Б. ЮСУПАЛИЕВ – БУХОРОДА (2-хабар)

Кеча, 14 январь куннинг иккинчи ярмида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Баҳодир Юсупалиев раҳбарлигидаги гуруҳ бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолияти, аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш, тиббий профилактика ҳамда бошқа масалалар билан танишиш мақсадида Бухоро вилоятининг Вобкент туманида бўлди.



Вазир ўринбосари дастлаб “Шифокор” МФЙ ҳудудидаги Зиё кўчасининг айрим хонадонларига ташриф буюриб, хонадон аъзолари билан суҳбатлашди. Фуқаролар улардан ҳол-аҳвол сўраб туришгани учун маҳалла фаоллари, тиббий патронаж ходимларидан миннатдор эканликларини, соғлом овқатланишга, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга эътибор қаратилаётгани учун давлатимиз ва ҳукуматимиз раҳбариятига ташаккурларини изҳор этишди.

Шу куни Б. Юсупалиев туман “Бирламчи тиббий санитария муассасалари фаолиятини такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш штаби” аъзолари, Бухоро давлат тиббиёт институтининг Вобкент туман марказий касалхонасида ташкил этилган Регионал кафедраси талабалари билан ҳам учрашди. Пировардида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ғ. Саидов, Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи  Шуҳрат Ражабов ва бошқа масъуллар билан биргаликда туманда соғлиқни сақлашнинг умумий аҳволини таҳлил қилиб, тегишли хулосаларини берди.

Бухоро вилоят ССБ Ахборот хизмати.

 

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.