ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ БУХОРОНИНГ ЭНГ ЧЕККА  ОЛОТ ТУМАНИДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ АҲВОЛИНИ ЎРГАНМОҚДА

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятовнинг Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш тизимида бирламчи тиббий санитария ҳолати, хусусан, оилавий шифокорлик пунктлари ҳамда оилавий поликлиникаларнинг аҳоли билан ишлаш даражаси, Президентнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ижросини ўрганиш мақсадидаги сафари давом этмоқда. Вазир ўринбосари бугун олис ҳудуд – Олот туманига келди.



Амрилло Иноятов дастлаб туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Гулистон” ОШПга борди. Мазкур тиббий муассаса 7512 нафар  аҳолига хизмат кўрсатади. Хонадонлар сони – 1482 та. Бу ерда 2 нафар оила шифокори ва 13 нафар патронаж ҳамшираси тиббий бригадаларда тиббий хатлов жараёнларини амалга оширмоқда.
<Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустам Хусаинов, ОШП мудири Лочин Ходжаев ва шифокор Мавлуда Саидовалар бу ерда амалга оширилган ишлар тўғрисида вилоят  “Бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолиятини такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш штаби” аъзоларига маълумот бердилар.

Вазир ўринбосари Олот ТТБга қарашли “Гулистон” ОШПдаги тиббий бригадалар фаолияти, оилавий шифокорлар ва оилавий ҳамширалар томонидан ўтказилаётган тиббий хатлов жараёнлари билан танишди ҳамда маҳаллий шифокорларга тегишли тавсия ва топшириқлар берди.

(Ташриф ҳақида каналимизда яна қўшимча хабар берилади).

Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

 

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.