Олис туманда маҳорат дарси

                                                                                                                                  * Гинекология

  “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан жорий йил 7 январь куни Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бош акушер-гинекологи Нодир Жўраев вилоятнинг олис ҳудудларидан бири – Қоракўл туманига келди. Туман тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб бораётган ёш акушер-гинекологлар билан учрашиб, улар иштирокида соҳа учун бугунги кунда долзарб бўлган мавзуларни муҳокама қилди. 
 Кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги кунда 30 ёшдан ошган аёлларда  бачадон миомаси касаллиги учраши аниқланган. Бачадон миомаси кўпинча симптомларсиз ўтади. Шунинг учун кўпчилик ўзида бундай хасталик мавжудлиги ҳақида бехабар бўлади. Касалликнинг ўтиб кетиши эса аксар ҳолларда нохуш ҳолатлар билан якунланишига сабаб бўлиши мумкин.

Шу куни тиббиёт бирлашмасида ўтказилган мастер-класс баҳонасида бир беморда гинекология соҳасида энг актуал ҳисобланган бачадон экстирпацияси жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бемор организмида бачадон миомаси туфайли узоқ вақтдан буён қон кетишлар кузатилган бўлиб, жарроҳлик амалиётидан сўнг аёлдаги асоратланган аъзо бартараф этилди. 
 Маҳорат дарсини кузатиш имкониятига эга бўлган ёш мутахассислар жарроҳлик амалиётини ўтказиш жараёнида нималарга кўпроқ аҳамият қаратишлари лозимлиги, операциянинг муваффақият омилларига асосан нималар боғлиқлигини билиб олдилар. 
Бухоро вилоят ССБ ахборот хизмати

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.