Бухоро туманидаги ишлар ўрганилди

5 январь куни Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ғ.Н.Саидов Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига келди. Унга бошқарманинг бош акушер-гинекологи Нодир Жўраев ҳамда РИО ва РИАТМ Бухоро филиали директори Шерали Дўстовлар ҳамроҳлик қилишди.

Бошқарма бошлиғи ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли Фармони ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи У.Ҳамроев меҳмонларни бу ердаги янгиликлар билан таништирди. Ғ.Н.Саидов шифокорлар билан суҳбатлашаркан, уларга соҳага алоқадор ҳужжатларда белгилаб берилган устувор вазифалар мазмун-моҳияти ҳақида гапирди. Тиббиёт ходимлари эндиликда хорижий мамлакатларда малака оширишлари лозимлиги бугунги куннинг талаби эканлигини алоҳида эътироф этди.

Мавжуд камчилик ва муаммолар юзасидан масъулларга топшириқ ҳамда таклифлар берилди.

Бухоро вилоят ССБ ахборот хизмати

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.