БОШҚАРМА БОШЛИҒИ Ғ.Н.САИДОВ РОМИТАН ТУМАНИДА

2020 йил 16 ноябр куни бошқарма бошлиғи Ғ.Н.Саидов Ромитан туман тиббиёт бирлашмасининг бир кунлик фаолиятини ўрганиб чиқди.
Ғ.Н.Саидов бирлашманинг эрталабки йиғилишда иштирок этиб, врачлар навбатчилиги билан танишиб, касалхона бўйича ягона жавобгар шахс тайинланиши тўғрисида таклиф берди.
Ғофур Нормуродович охирги 3 йилда хорижий давлатларда малакасини оширган ходимлар ҳақида сўраб, 2020 йил охиригача хорижий давлатларда ўз малакасини оширувчилар рўйхатини шакллантиришни ва 2021 йил якунига қадар камида 10 та шифокорлар илмий иш билан шуғулланиб, докторлик дессертацияларини ҳимоя қилишни топшириқ берди.

Марказий касалхона катталар ва болалар реанимацияси бўлимларида даволанаётган беморларни эрталабки кўригида иштирок этди.

Шундан сўнг бошқарма бошлиғи бирламчи тизим иш фаолияти ўрганиш мақсадида туман КТМПси, Тарнаут ва Боғча филиалларига ташриф буюрди.

Бирламчи тизим тиббий ходимлар билан иш фаолиятидаги муаммолар ва камчиликлар билан танишди.

Туманда ташкил қилинган махсус поликлиника, мобил гуруҳлар ва онлайн патронаж ҳолатини, «Саломатлик» дастури асосида олинган тиббий жиҳозларни ишлатилишини ўрганиб чиқди.

Онлайн патронаж ҳолати билан танишиб, шахсан ҳудудлар бўйича телефон орқали хонадон эгалари билан гаплашди.


Тиббий хизматга мурожаат қилиб келган аҳоли билан тиббий хизмат сифати ва тиббиёт ходимларининг муомоласи тўғрисида сухбат қилди.

Кун давомида ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан тиббиёт бирлашмасига қарашли муассасаларда амалга оширилиши керак бўлган ишлар юзасидан алоҳида тавсиялар ва топшириқлар берди.

Бухоро ССБ ахборот хизмати

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.