РОМИТАН ТУМАНИДАГИ БИР ГУРУҲ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Шифокорлик – масъулият, шараф, қаҳрамонлик! Бир инсон умрини сақлаб қолиш учун ўз жонини гаровга қўйган ҳакимларимиз беҳисоб.


Айниқса пандемия даври бу соҳа ходимлари фидойилигини синовдан ўтказди.


Куни кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида юртбошимиз ана шуларни эътироф этдилар.
Келажакда бу тизимни янада ривожлантириш қатламларини тушунтириб, соҳа ходимларини байрам билан муборакбод этдилар.


Шифокорларни халқимиз яхши кўради, халоскоримиз, дея алқашади.

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб ўтган йиғилиш ҳам касб байрамларига бағишланди.


Тадбирни бош врач ўринбосари Жавлон Давронов очди.
Туман ҳокими ўринбосари Ф. Саломов шифокорларимизни пандемия даврининг қаҳрамонлари эканликларини айтиб, улар олдида турган вазифалар ҳақида тўхталди.


Туман аҳолиси саломатлигини таъминлашдаги фаоллиги, соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этишдаги самарали меҳнатлари ва жамоа ишларини бажаришдаги фаоллиги ҳамда тиббиёт ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ шифокорларга туман ҳокимлигининг Фахрий Ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.


Аминжон Мустафоев, Сарвиноз Омонова, Муносиб Назарова, Бахтиёр Тўраев, Насиба Насриева, Мамлакат Ражабова…. яна кўплаб оқ халат соҳибу соҳибаларининг номлари эътироф этилди.Юқумли касалликлар бўлимини намунали ташкил этишда бош бўлган Бахшулла Қаҳҳоровга тўн кийдирилди.

Тиббиёт бўлими касаба уюшма қўмитаси раиси Жаҳон Ражабов, бош ҳамшира Мамлакат Ражабова, Бахшулла Қаҳҳоров ва бошқалар сўз олиб барчани байрам билан муборакбод этдилар.

Тиббиёт ходимлари хизмати бевосита халқ билан боғлиқ экан, халқимиз саломатлиги учун улар ҳам омон бўлсин!

Байрамингиз муборак, жонга жон шифокорлар!

ССБ ахборот хизмати

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.