Муносиблар тақдирландилар

Республика Онкология ва Радиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалида 07.11.2020 йил куни тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири нишонланди. Марказ директори Дўстов Ш.Ҳ. барча тиббиёт ходимларини ушбу байрам билан табриклаб, уларга хаётда саломатлик тилаб бу машаккатли касб эгаларини ўз устиларида ишлаб бунданда юқори марраларни забт этишларини тиладилар. Такдирлаш маросимида филиал ходимларини куйидаги номинациялар билан такдирланишди.   

  1. 2020 йилнинг энг яхши кичик тиббий ходими наминацияси ғолиби Муртазоева Башорат
  2. 2020 йилнинг энг яхши ҳамшираси наминацияси ғолиби Зоирова Дилноза (нурли диагностика)
  3. 2020 йилнинг энг яхши врачи ғолиби Жумаев Аъзам Убайдуллаевич 3-жаррохлик бўлими
  4. 2020 йилнинг энг яхши бўлими наминацияси ғолиби нурли диагностика бўлими
  5. 2020 йилнинг энг яхши операцияси наминациясида таянч- харакат тизими ўсмалари онкологи врач Одилов Кобил Камолович  “Ўнг сон соҳаси юмшоқ тўқима ўсмасини кенг кесиб олиш, ўнг сон артерияси резекцияси, дефектни сон венасидан аутовена ёрдамида микрохирургик йул оркали реконструкциялаш амалиёти” операцияси  ғолиб бўлди.

Барча ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Йилнинг энг яхши операцияси наминацияси ғолибига “олтин скалпель ва диплом “ топширилди.  Бундан ташкари марказда нафакахур ходимлар  Шаропова Халима, Худойкулова Замира,Уринова Рафика ларга эсталик учун  кимматбахо совгалар берилди.

Бошкарманинг ахборот хизмати

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.