Абдуҳаким Ҳожибоев соғлиқни сақлаш вазири этиб тасдиқланди

Президентнинг тегишли фармони билан соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ҳожибоев Абдуҳаким Мўминович соғлиқни сақлаш вазири этиб тасдиқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуҳаким Хаджибаев ўз фаолиятини оддий хирургликдан бошлаб, сўнгги йигирма йил давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори, Шошилинч тиббий ёрдам врачлар ассоциацияси раиси, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва уч бор Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2003 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” унвони ҳамда 2020 йил «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган.

Шунингдек, Президентнинг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Иноятов Амрилло Шодиевич соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари доктори, доцент Амрилло Иноятов бундан аввал Бухоро давлат тиббиёт институти ректори лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Тошкент тиббиёт академияси ректори этиб тайинланди.

Uza.uz

 

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.