Buxoro viloyat sogʼliqni saqlash boshqarmasi sobiq boshligʼi yangi lavozimga kuzatildi

Бугун эрталаб соат 9.00 да вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида бошқармага янги тайинланган раҳбар Ғафур Нормуродович Саидовнинг ишга киришиши ва собиқ раҳбар Илҳом Исломович Нарзиевни ишдан кузатишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М. Ҳамроев очиб берди ва Ғ.Н. Саидовни бошқарма аппарати ходимларига таништирди.

Шунингдек, у И. Нарзиевнинг раҳбарлик давридаги хизматлари, у бошқа ишга ўтаётганлиги сабабли ўз хоҳишига кўра ариза ёзиб, вазифасидан озод этилганлиги ҳақида гапирди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили, Республика урология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Шуҳрат Турсунович Мухтаров иштирок этди.

Бошқарма ахборот хизмати

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.