Вилоят раҳбари шифокорлар билан онлайн мулоқот қилди

Бугун, 23 сентябрь куни вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Умаров вилоят ҳокимлиги, соғлиқ сақлаш бошқармаси, Бухоро давлат тиббиёт институти мутасаддилари, шунингдек, шаҳар ва туманлардаги тиббиёт муассасалари, тақсимлаш маркази масъуллари билан “Zoom” интернет дастури орқали онлайн тарзда мулоқот ўтказди.


Мулоқотда вилоятда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият муҳокама этилди. Масъуллар касаллик кўрсаткичлари, даволанаётганлар сони ва бу борада яратилган захира ўринлари бўйича ҳисобот беришди. Аҳоли мурожаатлари, тиббий воситалар, дори-дармон, кислород таъминоти бўйича ҳолат таҳлил қилинди.

Вилоят раҳбари мутасаддиларга вазиятнинг ҳақиқий ҳолатини реал вақт режимида назорат қилиб, юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этиб бориш бўйича қатъий топшириқ берди. Даволаш ишларини сифатли ва хавфсиз ташкил этиш, шу билан бирга, касаллик юқишининг олдини олиш муҳимлигини таъкидлади.

Buxoro.uz

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.