Мутахассис Ўзбекистон оммавий иммунитет ҳосил қилиш йўли билан короновирусга қарши курашмаслигини маълум қилди

Мутахассис Ўзбекистон оммавий иммунитет ҳосил қилиш йўли билан короновирусга қарши курашмаслигини маълум қилди

Мутухассис, коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова Ўзбекистонда жамоавий иммунитет ҳосил қилиш орқали короновирусга қарши кураш йўли танланмаслигини маълум қилди.

Мутахассис бу ҳам касалликка қарши курашишнинг бир йўли бўлишига қарамай, хавфли усул эканини айтди. Оммавий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг 60-80 фоизи касалланиб соғайиши кераклиги ҳам маълум қилинди.

“Кўплаб одамларнинг ҳаётини, айниқса хавф гуруҳига кирувчи: сурункали касалликлари бор, ёши катталар, ҳомиладорлар ва болаларни хавф остига қўйишимиз мумкин”, – дейди Абдусаматова.

Мутахассис бу жараённи амалга ошириши учун бир неча йиллар кераклигини айтиб, эпидемиянинг олди олинмаса, инфекция тарқалиши ривожланиб кетишини таъкидлади.

“Оқибатда касалланиш ҳолатлари ортиб кетади, бунинг натижасида клиникаларда бемор кўпайиб, соҳага босим ортади, ўлим сони ортади. Шунинг учун ушбу йўлни Ўзбекистон ҳеч қачон танламайди. Аксинча пандемияни назоратда ушлаб туриб кўп вақт давомида камроқ одамлар касал бўлишига эришишимиз мумкин”, – дея қўшимча қилди Абдусаматова.

 

everyday.uz
This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.