Германиялик тиббиёт мутахассислари Бухорода

     Бугун бир гуруҳ германиялик мутахассислар коронавирусга қарши курашишга кўмаклашиш мақсадида Бухорога етиб келишди.

 

Замонавий тиббиётда эришган ютуқлари туфайли жаҳонда етакчилар сафида тилга олинадиган Германия давлатининг Роберт Кох институти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси, Дюссельдорф ва Франкфурт-Майн университетлари клиникалари экспертларидан иборат мутахассислар Бухорода коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнида бевосита қатнашиб, зарур тавсиялар беришади. Бу ҳақда батафсил ахборот бериб борамиз.

buxoro.uz

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.