РАСМИЙ БАЁНОТ: Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 844 бемордан 11 нафарининг аҳволи оғир

РАСМИЙ БАЁНОТ: Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 844 бемордан 11 нафарининг аҳволи оғир

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:

– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 3 минг 874 нафарга етди. 3 июнь куни 106, касаллик қайд этилгандан буён эса 3 минг 14 нафар, яъни 78 фоиздан зиёд бемор тўлиқ соғайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 844 бемор даволанмоқда, 9 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи ўта оғир. 48 мингдан кўпроқ фуқаро карантин муддатини ўтаяпти. Уларнинг 21 мингдан ортиқроғи стационар шароитда карантинга жойлаштирилган.
Ҳурматли юртдошлар!
Карантин тадбирлари давом этяпти. Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият мураккаблигича сақланиб турибди. Минг афсуски, касаллик аҳоли орасида ҳам қайд этиляпти. Охирги аниқланган 31 беморнинг 3 нафари аҳоли орасида қайд этилган. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида рўйхатга олинган. Бундан кўриниб турибдики, ҳар биримиз кўчага чиққанимизда ўзимизни хавф остига қўямиз. Шундай экан, мақсадсиз кўчага чиқманг, кўчага чиқдингизми, албатта, дока ниқобда бўлинг. Ортиқча мулоқотлардан сақланинг, мулоқотга эҳтиёж туғилса, оралиқ масофани сақланг. Уйга қайтганингиздан кейин антисептик воситалар билан қўлингизни зарарсизлантиринг, шундан кейингина оила аъзоларингиз, фарзандларингиз билан мулоқотга киришинг.
uza.uz
This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.