Электрон ҳисобварақ-фактура: қулай ва камхарж

Электрон ҳисобварақ-фактура: қулай ва камхарж

Бухоро вилоятида жорий йилнинг 1 январь ҳолатида электрон ҳисобварақ-фактура юритган корхоналар сони 145 тага етди. Жорий йилнинг 31 январь ҳолатида эса уларнинг сони 2 минг 735 тани ташкил этди.

2020 йил 26 май ҳолатида эса вилоят бўйича жами 7 439 та корхона томонидан ҳисобварақ-фактура электрон тарзда жўнатилди.
Мазкур субъектлар томонидан қоғоз шаклдаги ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилганда 135 минг 618 дона ёки ўртача 677 килога яқин қоғоз сарфланар экан.
Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, эндиликда қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактура учун сарфланадиган вақт ва харажат анча қисқарди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги «Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этилиши белгиланганди.
Вилоят давлат солиқ бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, бугунги синовли кунларда, электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш ўзининг афзалликларини намоён этди. Эътиборлиси, солиқ тўловчилар қоғоз кўринишидаги одатий ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш, яъни чоп этиб контрагентга юбориш, имзолаб қайтариб олиб келиш учун 3 кундан 10 кунгача вақт сарфлашдан кўра, электрон ҳисобварақ-фактуралар тизими орқали уларни 5-10 дақиқада расмийлаштиришни маъқул кўрмоқда.
uza.uz
This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.