Соғлиқни сақлаш вазирлиги: МАЖБУРИЙ ТИББИЙ СУҒУРТАНИ ЖОРИЙ ЭТИШДА ЖССТ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИНАДИ

ЖССТ Европа минтақаий буюроси директори Ханс Клюгенинг мамлакатимизга ташрифи самарали кечди. У юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар, жумладан, мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини эътироф этди.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, жорий йил 24 январда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига навбатдаги Мурожаатномасида ҳам Соғлиқни сақлаш соҳасига алоҳида тўхталиб, жумладан, тизимни молиялаштиришни тубдан ислоҳ қилиш мақсадида мажбурий тиббий суғуртага оид қонунларни қабул қилиш ва уни амалга ошириш бўйича барча ташкилий чоралар ишлаб чиқилиб, ушбу тизим жорий йилда Сирдарё вилоятида тажриба сифатида бошланиши айтиб ўтилган эди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге ўзаро мулоқотларда Сирдарё вилоятида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари кўмагида тиббий хизматларнинг янги моделлари бўйича қўшма пилот лойиҳаси бошланганлигини таъкидлаб, уни жорий этишда ЖССТ дунё тажрибасидан келиб чиқиб, ҳар томонлама амалий кўмак беришга тайёр эканини билдирди. Ушбу амалиёт бутун мамлакатимиз бўйлаб босқичма-босқич татбиқ этилади.

Умуман олганда, нафақат мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш, балки тиббиёт соҳасини молиялаштиришни такомиллаштириш, замонавий бошқарув тизими ва ҳудудларда соғлиқни сақлашни ташкил этишнинг “кластер” моделини шакллантириш, соғлиқни сақлашни рақамлаштириш, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикасини янада кучайтириш борасида ҳам Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге тизимли равишда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Manba minzdrav.uz

 

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.