Маҳалла раисига – 5 йиллик ваколат, уч нафар ўринбосар ва 1,35 бараварга оширилган ойлик иш ҳақи…

Президент Шавкат Мирзиёйев раислигида 12-феврал куни маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Президент маҳалла тизимидан халқ ҳам, давлат ҳам тўла рози емаслигини, бу соҳада камчилик ва долзарб масалалар кўплигини таъкидлади. Шу сабабли ҳам мазкур соҳада қатор ўзгаришлар қилиш зарурияти туғилганлиги таъкидланди.
Давлат раҳбари бу ўзгаришлар маҳалла соҳасида қанда намоён бўлиши кераклигини белгилаб берди.

Унга кўра, маҳалла раисининг ваколат муддати уч йилдан беш йилга ўзгартирилади. Унинг уч нафар ўринбосари лавозими жорий етилади. Профилактика инспектори ендиликда маҳалла раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлайди. У ҳам 5 йил муддатга тайинланади.
Маҳаллалардаги турли йўналишлар бўйича ташкил етилган, бироқ кутилган самарани бермай келаётган 12 та жамоатчилик комиссия ва тузилмалари ҳам оптималлаштирилади.

Йиғилишда маҳалла институтининг иқтисодий-молиявий асосларини кучайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Жорий йил 1-мартдан маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари ойлик иш ҳақи ўртача 1,35 бараварга оширилиши бегиланди.

Маҳалла ходимлари ҳамда профилактика инспекторлари фаолиятини баҳолашнинг ягона мезони ишлаб чиқилади ва самарадорлик рейтинги жорий қилинади. Барчага ўрнак бўладиган маҳаллалар аниқланиб, муносиб рағбатлантириб борилади.
“Ҳар бир оила тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Ҳунармандчилик” дастурлари доирасида маҳаллаларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун арзон кредит маблағлари ажратилади. Бу маблағлар ҳисобига сартарошхона, новвойхона, шунингдек, ҳунармандчилик, тикув, қандолатчилик сйехлари, оталар чойхонаси, гузар масканлари ташкил етилади.

Молия вазирлигига маҳаллаларни қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий-молиявий асосларини пухта ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Мутасадди вазирлик ва идораларга маҳаллаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, улар фаолиятига замонавий ахборот ва рақамли технологияларни жорий етиш бўйича топшириқлар берилди.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари ендиликда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини амалиётга жорий етиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва осойишталикни таъминлаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, томорқалардан унумли фойдаланиш, йер участкаларини ноқонуний егаллашнинг олдини олиш, ҳудудни ободонлаштириш каби масалалар билан шуғулланиши таъкидланди.

Фуқаролар йиғинларининг фаолиятига хос бўлмаган 50 дан ортиқ вазифа бекор қилиниши, профилактика инспекторларига юклатилган ортиқча топшириқлар ҳам кескин қисқартирилиши белгиланди.  Маҳалла раисига қўшимча ҳуқуқлар берилиб, мақоми ва обрўси кучайтирилиши қайд етилди.
Мутасаддиларга “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимни жорий етиш, маҳаллага ва қадриятларимизга ҳурмат туйғусини шакллантирадиган саҳна асарлари ва бадиий филмлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича таъсирчан тизимни шакллантириш мақсадида профилактика инспектори кўриб чиқадиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар сонини ошириш зарурлиги таъкидланди.
Ички ишлар вазирлигига профилактика инспекторларига яратилган шароитларни ўрганиб, таянч пунктларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш вазифаси қўйилди. Шу билан бирга, профилактика инспекторлари фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, бу вазифага муносиб ходимларни қўйиш бўйича топшириқ берилди.

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фуқаролар йиғинлари комплексларини қуриш, бўш турган биноларга маҳалла идораларини жойлаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Маҳаллаларда аҳиллик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, ёш авлодда ватанпарварлик, меҳнацеварлик туйғуларини кучайтиришда кексалар тажрибасидан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.
Маҳалла ва оила масалалари бўйича олиб борилаётган тадқиқотлар кўламини кенгайтириш ҳамда амалиётга жорий етиш мақсадида “Оила” ва “Маҳалла зиёси” марказлари негизида “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтини ташкил етиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Давлат раҳбари маҳаллалар миллий менталитетимиз кўзгуси еканини, жамият ҳаётида катта ўрин тутишини таъкидлар екан, Наврўз байрамига ҳамоҳанг тарзда 22-март санасини “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб еълон қилишни таклиф етди.
Видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддилар ахборот берди, нуронийлар ва фаоллар фикр билдирди.

Манба хабардор.uz

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.