ОНАЛАР ВА БОЛАЛАР МУҲОФАЗАСИ БЎЙИЧА МЕМОРАНДУМ

* Халқаро ҳамкорлик

На изображении может находиться: 2 человека, люди сидят

Чехия Республикасининг Оналар ва болалар парвариши институти (UPMD) билан Бухоро давлат тиббиёт институти ўртасида “Ҳамкорлик тўғрисида асосий шартлар” меморандуми имзоланди. Ушбу  шартномада учинчи тараф сифатида вилоят соғлиқни  сақлаш бошқармаси иштирок этмоқда.

Шартноманинг мазмуни қуйидагича:

  • Қўшма илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
  • Курслар, конференциялар, семинарлар ва бошқа анжуманлар ташкил этиш;
  • Академик ва илмий алмашинув;
  • Талабалар алмашинуви;
  • Нашрлар ва бошқа қизиқарли босма материаллар алмашинуви;
  • Қисқа муддатли ходимлар, ўқитувчилар, талабалар алмашинуви.

            Ушбу вазифаларни ҳамкорликда амалга ошириш учун томонлар ўзлари томонидан қандай имконият ва шароитлар яратилиши хусусида ўзаро келишиб олдилар. Бу меморандум орқали қилинадиган ишлар келгусида вилоятимизда ва умуман, мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза этиш бўйича янги қадамлар ташланишига кўмак беради.

                                               Вилоят ССБ Ахборот хизмати.

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.