Маҳаллийлаштириш тавсия этилган дори воситалари рўйхати ҳақида биласизми?

Маҳаллийлаштириш тавсия этилган дори воситалари рўйхати ҳақида биласизми?

Жорий йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон имзоланган эди.

Ушбу фармон фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш, хорижий инвестицияларни ҳамда етакчи хорижий компанияларни инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилиш, инновацион фармацевтика маҳсулотларини яратишни рағбатлантириш маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида қабул қилинган эди.
Фармонда 2019-2021 йилларда республика ҳудудида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тавсия этилган дори воситалари гуруҳлари рўйхати тасдиқланиши кўрсатиб ўтилганди.
Шунга мувофиқ 2019-2021 йилларда республика ҳудудида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тавсия этилган дори воситалари гуруҳлари эълон қилинган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги.
Қуйида улар билан танишинг:

photo5220005017522645894.jpg

Манба uza.uz

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.