Куз-қиш мавсумига тайёргарлик авжида

 Вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида бугунги кунда 250 дан ортиқ даволаш профилактика муассасалари мавжуд. Шундан 22 таси шифохоналар, 6 та диспансерлар, 10 та марказлар, 70 та ҚОП, 93 та ҚВПлар, 13 та тез ёрдам бўлимлари, 2 та стоматология, қон қуйиш маркази, суд мед экспертиза ва патологоанатомия бюроси, болалар уйи ва 3 таси мурувват уйлари ҳамда бошқа муассасалардан иборат. Президентимизнинг 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 4 августдаги 206-сонли буйруғига асосан Бошқарманинг  5 августдаги 218-сонли буйруғи ишлаб чиқилган бўлиб, унда вилоят шифохоналари ҳамда шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, бу борадаги ишларни талаб даражасида ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланган.

  Тиббиёт муассасаларини куз-қиш мавсумига  тайёрлаш учун жами тўққиз млрд. сўмдан ошиқроқ маблағ йўналтириш режалаштирилган. Унга кўра, маҳаллий бюджетдан 8200.4 млн сўм, ривожлантириш ва  ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 1458.3 млн сўм ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Мукаммал таъмирлаш режасига биноан – иссиқлик тармоқларини таъмирлаш         3.0 кмдан 2.51 км (83.7%), сув тармоқларини таъмирлаш 0.70 кмдан 0.61 км (87.1%), газ тармоқларини таъмирлаш 0.60 кмдан 0.55 км (91.7%), 10 та қозонхонадан 9 таси (90%), 12 та мавжуд қозонлардан 11 таси (91.7%) мукаммал таъмирланди.

Жорий таъмирлаш режасига кўра, асосий тадбирлардан тиббиёт муассасалари бўлими биноларини таъмирлаш, қозон ва қозонхоналар, иссиқлик, совуқ сув тизимлари режа асосида сифатли таъмирланиши кўзда тутилган. Шу кунга қадар тиббиёт муассасаларида  145 та қозонхонадан 121 таси, 69 та қозондан 57 таси, 11.7 кмдан  9.6 км     иситиш тармоқлари,  18.3 кмдан 13.8 км сув тармоқлари, 6.6 кмдан 5.8 км  газ тармоқлари, 59 донадан  48 дона ГРПлар, 69 тадан 57 та  тиббиёт муассаса ва бўлимлар, 44 тадан  27 та маънан эскирган қозонларни алмаштириш, 4004 квадрат метрдан  2880 квадрат метр юмшоқ том, 7800 квадрат метрдан   5826 квадрат метр шифер қопламаси, 6500 метр иссиқлик тармоқларини изоляция қилишдан 5300 метр, 70 та ҳожатхонадан  60 таси,  1652 метр квадрат ойналашдан 1104 метр квадрат, 56 та қалқон-шитлардан 52 таси,  125 та газ жиҳоздан  102 таси ва 110 тадан 100 та электр жиҳозлари, 8097 донадан 6486 дона  тежамкор лампалар  алмаштирилди.

2018-2019 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш  учун 132 та муассасага     жами 653.0 тонна, шундан 169.0 тонна кўмир ва 484.0 тонна брикетлар тарқатиш режалаштирилган бўлиб, ташиш ишлари давомида уларнинг 205 тоннаси тарқатилди.                                                    Вилоят бўйича 20 та муассаса  иссиқликни «Иссиқлик манбаи» ташкилотидан, 3 та муасссаса “Энергомарказ” АОЖдан иссиқлик олади. 1 та муассаса электроиситкич билан (Жонгелди КУК) иситилади  ва 228 та муассаса Индивидуал типидаги қозонларидан фойдаланади.

Тизимдаги муассасаларнинг барчасида куз-қиш мониторинг юритувчи штаблар ташкил этилган. Уларда кунлик мониторинг олиб бориш ва доимий равишда штаб йиғилишлари ўтказилиб, маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги  ва  вилоят ҳокимлигига  мунтазам равишда етказиб берилмоқда.

 

               Ғафур САФАРОВ,

 Вилоят соғлиқни  сақлаш бошқармаси

техника назорати бўйича бош мутахассиси.

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.