Йил мавзуси:

Фаол исвестициялар ва ижтимоий

ривожланиш – ҳаёт фалсафаси

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йил якунида Ўзбекистон парламентига қилган навбатдаги мурожаатномасида 2019 йилни Ўзбекистонда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилди. “Барча эзгу амаллар ниятга боғлиқ, ҳар бир кишига фақат ният қилган нарсаси берилади”, дея Имом ал-Бухорий тўплаган ҳадислардан иқтибос келтирди давлатимиз раҳбари.

Бу жуда тўғри ва одилона, мардона ташланган қадам бўлди. Чунки инвесторсиз, маблағсиз – иқтисодий баркамол истиқбол ҳам – келажак ҳам йўқ. “Инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, иқтисодиётнинг юраги” деган Ўзбекистон Президенти айни пайтда, бу вазифани амалга ошириш осон эмаслигини ҳам таъкидлади.

Дарҳақиқат, улуғвор вазифаларни амалга ошириш учун энг аввало моддий асос бўлиши, Ўзбекистонда қурилажак Атом электр станцияларидан тортиб, бошқа йирик лойиҳаларгача ҳаммасига пул ва маблағ – инвестор керак.

Маблағни инвесторлар олиб келади. Инвесторлар учун, мамлакатда уларнинг тили билан айтганда – comfort zone – қулай ва ишончли иқтисодий шароит ва муҳит яратилиши, биринчи навбатда инвесторларни ишонтира олиш керак. Бу анча қийин масала. Интернет, ижтимоий тармоқлар яхши ишламайдиган жойга кўплар ишонч билан қарамайди. Табиийки, инвестиция киритиш ҳам осон бўлмайди.

Мурожаатномада мамлакат тақдири, келажагига доир ўнлаб ўта долзарб масалаларга эътибор қаратилди. Жумладан, энди Ҳукумат парламент томонидан сайланиб, унга ҳисоб беради;

– рақамли иқтисодиётни йўлга қўйиш ва коррупцияни кескин камайтириш;

– қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва уни тамомила кластерлаштириш;

– иқтисодиётда давлат улушини кескин қисқартириш чоралари кўрилади.

Шунингдек, Президент одамлар солиқ тўлашга ўрганиши ва ундан манфаатдор бўлиши кераклиги; ишсизликни камайтиришнинг ягона йўли –маҳаллий ҳокимлар ўз ҳудудини саноатлаштируви лозимлиги; ногиронлиги бор фарзанди бўлган оналарга алоҳида нафақа белгилаш ва пенсия тизимини ислоҳ қилиш; 3 ëшдан 22 ëшгача бўлган болалар тарбияси ва ўқишига давлат томонидан инвестиция қилиш; ёшларга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига ҳужжат топшириш ва чет элларга бориб ўқиш имконини бериш ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Муҳтарам Президентимиз олдимизга қўйилган барча вазифаларни амалга оширишнинг куч-қудрат манбаи – бу миллий ғоя эканлигини таъкидладилар. Улуғ шайх Нажмиддин Кубронинг “Муваффақиятни саъй-ҳаракатда, муваффақиятсизликни эса лоқайдлик ва дангасаликда кўрдим” деган ҳикматли сўзларини ёдга олдилир. Шу йилнинг март ойида Президентимиз Бухоро вилоятига қилган ташрифлари чоғида ҳам авваламбор буюк пирлар таълимотини ўрганиш, Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд юбилейларини муносиб нишонлаш, уларнинг таълимотини ҳалққа оддий қилиб тушунтириш лозимлигини таъкидладилар.

Очиқлик, ўзаро тенг ва манфаатли ҳамкорликка асосланган ташқи сиёсат борасидаги фаолиятимизни давом эттириш, Ўзбекистон ташаббуси билан илгари сурилган “маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясининг БМТ томонидан қабул қилинганлиги ва унга аъзо бўлган 193 давлат томонидан кенг қўллаб-қувватланганлиги жаҳон ҳамжамияти томонидан Ватанимиз саъй-ҳаракатларига берилган юксак баҳо эканлигини фалсафий фанларни ўтиш жараёнида талабаларга алоҳида тушунтиришимиз, уларда ғурур, эътиқод руҳини тарбиялашимиз лозимдир.

Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилидаги барча режалаштирилган ишлар ҳаёт фалсафаси ҳисобланади.

О.ШАРИПОВА,

 БухДУ “Ислом тарихи ва манбаашунослиги, фалсафа” кафедраси доценти, фалсафа фанлар номзоди.

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.