Тиббиёт ходимларининг таклифлари ўрганилди

Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят ва Шофиркон туман Кенгаши томонидан Шофиркон туман Тиббиёт бирлашмасида “Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда партия вилоят, туман Кенгаши мутасаддилари, депутатлар, фаоллар, тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан маҳаллий Кенгаш депутатлари аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида партия томонидан ташкил этиб келинаётган сиёсий ўқувлар, лойиҳалар доирасида олиб борилаётган ўрганишлар, ўрганилган муаммолар асосида эса мутассадди ташкилот раҳбарларига юборилган депутатлик сўровлари ҳамда уларнинг натижалари хусусида тўхталиб ўтишди.

Тадбир давомида соҳа фаолиятини янада ривожлантириш, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг масъулиятли вазифалар ҳақида ҳам алоҳида сўз борди. Шунингдек, жойларда ўзаро ҳамкорликда тиббий кўрикларни ташкил этиб бориш, фуқароларнинг саломатлигига эътибор қаратиш борасида фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Аҳолига янада самарали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, нафақат соҳа билан боғлиқ билимларни мустаҳкамлаб бориш, балки чет тиллари бўйича ҳам уларнинг малакасини ошириш, ривожланган мамлакатларнинг тиббиёт тизимидаги янгиликларни ўрганиб бориш,  оилавий поликлиникаларда фуқароларни қабул қилишнинг электрон тизимини янада шакллантириш ва бошқа шу каби қатор таклифлар билдирилди.

buxoro.uz

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.