Наманганда телетиббиёт тизими жорий этилади – у нима ўзи?

Наманганда телетиббиёт тизими жорий этилади – у нима ўзи?

Куни кеча Наманган шаҳридаги 4-оилавий поликлиникада ўтказилган тадбирда тажриба тариқасида телетиббиёт тизими қўлланилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раҳбари Р.Изамов бу технология ҳақида батафсил маълумот берди, деб ёзади ЎзА.

ЎҚИНГ: Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Мазкур инновацион лойиҳа бемор ва шифокор ўртасида масофадан туриб мулоқот ўрнатиш, касалликка ташхис қўйиш ва даволаш ишларини олиб бориш, шунингдек, шифокорлар касбий маҳоратини оширишга қаратилган машғулотларни интернет тармоғи воситасида ташкил этиш имконини беради. Телетиббиёт тизимининг жорий этилиши билан беморлар хориждаги клиникаларга бориш учун сарфлайдиган вақт ва харажатлар тежалади. Улар энди шу ернинг ўзидан туриб хорижий мутахассисларнинг касалликлар ташхиси ва даволаш усуллари ҳақидаги маълумотларни олишлари мумкин бўлади.

Тадбирда тажриба тариқасида поликлиниканинг ўзидан туриб Ҳиндистоннинг етакчи клиникаларидан бири билан боғланилди. Дастлабки беморнинг саломатлиги ҳақида электрон тарзда маълумот юборилиб, уни безовта қилаётган дардни даволаш бўйича тиббий маслаҳат олинди.

Мазкур лойиҳа биринчилардан бўлиб Наманганда жорий этилиши таъкидланди, дейилади хабарда.

Манба terabayt.uz

 

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.