Филиалга янги ускуна топширилди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига Бухоро давлат тиббиёт институти томонидан беғараз ёрдам сифатида 113 млн сўмлик замонавий сунъий нафас бериш аппарати топширилди.

– Тиббий хизмат кўрсатиш соҳасининг муҳим йўналишларидан бири – шошилинч тиббий ёрдам бериш сифатини яхшилаш, тизимни малакали кадрлар билан тўлдиришдан иборат,-дейди Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Амрилло Иноятов. -Шу мақсадда филиалда олийгоҳимизнинг бир нечта клиник кафедраларини жойлаштирганмиз. Талабалар тиббиёт назарияси ўзлаштириш билан бирга бевосита клиникада даволаш жараёнини амалиётда ўрганишади.

Бу каби мақсадларга эришиш учун моддий-техник база мустаҳкам бўлиши зарур, албатта. Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан харид қилиниб, тақдим этилган технологик ускуна шу эзгу ишларга хизмат қилиши, қолаверса, диагностика ва даволаш ишлари сифатини янада ошириш имкониятини бериши билан аҳамиятлидир.

Manba buxoro.uz

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.