Офтоб уришидан сақланинг!

Серқуёш Ўзбекистонимизда ёзнинг жазирама кунлари ҳам бошланди. “Ёз чилласи” даврида ҳаво ҳарорати 40 градусдан юқори бўлиш эхтимолдан холи эмас.

Хўш бундай ҳаво ҳароратида иссиқ ва офтоб уришидан қандай сақланмоқ керак?

 Аҳолининг турли қатламлари айниқса ёш болалар,  кексалар, юрак-қон томир, қандли диабет,асаб тизими,семизлик касалликлари бор инсонлар нималарга эьтибор қаратишлари лозим.

Тиббиёт илмининг султони  Абу –Али Ибн Сино шундай деган эдилар: “Бошингни қуёш нуридан асра,оёқларингни эса совуқдан асра“ деган ўғитлари ҳали ҳанузгача ўз кучини йўқотгани йўқ, чунки бош миядан катта артерия, вена қон-томирлари ўтган бўлиб,куннинг иссиқ вақтида бош яланг юрганда  қизиб,  бутун танада  иссиқ қон айланиб, кишиларни ҳар хил касалликларга чалинишига сабаб бўлади.

Иссиқ ва офтоб уриши аҳолининг кўпроқ қуйидаги қатламларида кузатилади;

  • ёш болалар ва кексаларда;
  • юрак –қон томир тизими касаллиги ва қандли диабети бор беморларда;
  • тана вазни меъёридан ортиқ бўлган инсонларда;
  • спиртли ичимликларни кўп истеьмол қилган инсонларда;

Офтоб ва иссиқ  урмаслиги  учун  нималарга  эьтибор қаратиш лозим?

  • кийим табиий матодан,  кенгроқ қилиб тикилган  бўлиши  керак;
  • бошга албатта рўмол ўраш ёки бош кийим кийиш керак;
  • қуёш нури тик тушиб турган вақтда очиқ  ҳавода  камроқ бўлиш, соя салқин жойларда юриш керак;
  • жисмоний фаоллик билан шуғулланишни эса эрталабки ёки кечки соатларда ўтказган маьқул;
  • аччиқ чой, кофе, ширин газланган сувларни истеьмол қилмаслик мақсадга мувофиқ;
  • спиртли ичимликларни ичмаслик тавсия этилади;
  • овқатларни оз-оздан истеьмол қилиш;
  • ҳеч қачон машина салонларида ёш болаларни ва қарияларни узоқ қолдирмасликка эьтиборли бўлиш;

Офтоб уришининг белгилари;

  • бош оғриши,
  • кўнгил айниши,
  • қайт қилиш,
  • бош айланиши,
  • тана ҳароратини кўтарилиши,
  • юракни тез уриши,
  • нафас олишни тезлашиши,
  • ҳушдан кетиш кузатилади

              Иссиқ ва офтоб урганда биринчи ёрдам:

  • офтоб урган одамни дарҳол соя жойга ётқизиб, уст-бошларини ечиб, муздек сувга чойшабни ҳўллаб, бутун танаси ўралади.
  • бошига муздек  сувга  ҳўллаб  сочиқни  қўйилади.
  • бўйин, қўлтиқ ва чов оралиғига муз халтачалари  қўйилади.
  • беморга оз-оздан суюқлик ичирилади ва зудлик билан тез ёрдамга қўнғироқ қилинади. Тез ёрдам етиб келгунча юқоридаги муолажалар давом эттирилади.
  • ҳар бир хонадон бекалари хонадонда хонани совутиш мақсадида, челакларда муздек сув қуйиб, 3-4 метр матони ҳўллаб илиб қўйсалар, хона ҳарорати мўтаьдил сақланади.
  • хона деразаларига қуёшдан сақлаш мақсадида мато тутилади.
  • ҳар бир хонадонда қайнатилган сув бўлишига эьтибор беришлари лозим.

Ёзнинг иссиқ палласида овқатланишга эьтиборли бўлиб, қовурилган, ёғли, аччиқ, нордон, дудланган, консерваланган овқатларни истеьмол қилишдан кўра, суюқ, қайнатилган, буғда пиширилган овқатларни истеьмол қилиш мақсадга мувофиқ.

Овқатлар ҳар доим бир марталик пиширилиши лозим.

Бухоро вилоят ҳокимлиги соғлиқни
сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.