Ҳорижда  ишлашга  кетаётган  ватандошларимиз орасида олиб борилаётган тарғибот тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли Қарорига асосан бутун республикамизда бўлгани каби, вилоятимизда ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда.  Жумладан, тиббиёт ходимлари ҳам ушбу қарор ижросини таъминлаш борасида, “ОИВ-ОИТС касаллигининг олдини олиш”, “Тиббий кўрикнинг аҳамияти”, “Огоҳ бўлинг одам савдоси”, “Сил – бедаво эмас”, “Никоҳ олди тиббий кўрикнинг аҳамияти”,  ва шу каби мавзуларида ахоли орасида, айниқса   доимий яшаш жойидан узоқ ва қисқа муддатга хорижга чиқиб кетаётган  юртдошларимиз  ўртасида тушунтириш тарғибот ишлари олиб бориш билан бир  қаторда, ҳар бир чет элдан  келаётган ва кетаётган фуқароларимизни бепул тиббий кўрикдан ўтказилишини ҳам таъминламоқдалар.

       Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан кейинги 2-3 йил давомида четга ишлаш учун чиқиб кетаётган ватандошларимизга жуда катта эътибор берилмоқда, ҳусусан 2019 йилнинг январ ойидан бошлаб, Президентимиз ташаббуслари билан,  юртдошларимиз чет элларда иш қидириб сарсон бўлмасликлари ва одам савдосини бартараф қилиш, ҳамда ўзимизнинг юртимизда ишчи ўринларини яратиш, четга чиқиб ишлашга кетаётган  фуқароларимиз оқимини камайтириш   учун бир қатор чора – тадбирлар белгиланди,  бундан ташқари четга чиқиб кетаётган ҳар бир юртдошимиз учун, ҳар хил юқумли (ОИВ-ОИТС касаллиги, сил касаллиги ва бошқа) касалликларни олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юртдошларимизнинг билиб билмасдан турли хил диний экстремистик оқимларга кириб кетишининг олдини олиш, аҳолининг хуқуқларини ҳимоя қилиш, хорижий давлатларга олиб чиқиб кетилиши, хуқуқларини паймол қилиниши ва инсонлар савдосини бартараф қилиш мақсадида, соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидан соҳа мутахассислари, диний идора имом хатиблари, ички ишлар идоралари ходимлари ва яна бошқа мутассади ташкилотлар мутахассисларидан иборат    тарғибот гуруҳлари ташкил этилди.

       Бу тарғибот гуруҳларининг асосий вазифаси бу республика бўйича, жумладан, вилоятимизда ҳам аэропорт ва темир йўл вокзалларида четга чиқиб кетаётган ватандошларимиз орасида ҳар хил юқумли (ОИВ-ОИТС касаллиги, сил касаллиги ва бошқа) касалликларни олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юртдошларимизнинг билиб билмасдан турли хил диний экстремистик оқимларга кириб кетишининг олдини олиш борасида давра суҳбатлари ўтказиш, юртимизда олиб борилаётган  ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари тўғрисида ҳам маълумотлар бериб боришдан иборатдир.

        Айни вақтда, вилоятимиздаги  Бухоро Ҳалқаро  аэропорти  ва Когон темир йўл вокзалларида, МДҲ давлатларига чиқиб кетаётган юртдошларимиз учун,  вилоятимиз тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан давра суҳбатлари ўтказилиши давом этмоқда.

Вилоят одам савдосига қарши бўйича тарғибот гуруҳи

 

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.