“ҲАМШИРА-2019” кўрик танлови вилоят босқичи ўтказилди

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4985-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Республикада “Ҳамшира-2019” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсати ҳамда Ўзбекистон Ҳамширалар ассоциациясининг 2019 йил 15 мартдаги №39-сонли қўшма қарорига асосан ҳар йили оқ халат соҳибалари ўртасида танлов ўтказиб келинади. Танловдан мақсад билимдон, зукко ва ўз касбига садоқатли ҳамшираларни эътироф этиш ҳамда уларни муносиб рағбатлантиришдан иборатдир.

         Мазкур танловнинг вилоят босқичи 25 апрель куни вилоят юқумли касалликлар шифохонаси тадбирлар залида ўтказилди. Тадбирни вилоят хокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари М.Ҳасанова очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади. “Ҳамшира-2019” кўрик-танлови вилоят босқичида 14 нафар иштирокчи қизлар ўзаро беллашдилар. Иштирокчилар тўрт шарт бўйича беллашиб, ўз билим ва иқтидорларини синовдан ўтказдилар.

     Соғлиқни сақлаш тизимидаги барча муассасалардан келган энг сара ҳамширалар ўртасида кечган ўзига хос кураш кутилганидек муросасиз ва қизғин кечди. Ҳакамлар ҳайъати қарорига биноан Вобкент туман тиббиёт бирлашмасининг Шошилинч тез тиббий ёрдам маркази ҳамшираси Насиба Сатторова мутлоқ ғолиб деб топилди ва танловнинг республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. Иккинчи ўринни РШТЁИМ Бухоро филиали ҳамшираси Мамурахон Раҳмоновага насиб этди. Учинчи ўринга эса Жондор туман тиббиёт бирлашмаси патронаж ҳамшираси Назирабону Жафарова эгалик қилди.

    Мазкур тадбир баҳона шу куни “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт  ва фармацевтика ходими” кўрик-танловининг вилоят босқичи номинация иштирокчилари ҳам тақдирландилар. “Йилнинг энг яхши хамшираси” номинациясига Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника қулоқ, томоқ, бурун касалликлар хонаси ҳамшираси Нодира Ишонова,  ”Йилнинг энг яхши патронаж ҳамшираси” номинациясига Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси “Мусича” қишлоқ врачлик пункти патронаж ҳамшираси Дилноза Шукурова, ”Йилнинг энг яхши муолажа ҳамшираси” номинациясига Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси “Жилвон” қишлоқ врачлик пункти муолажа ҳамшираси Нилуфар Атоева, ”Йилнинг энг яхши операция хонаси ҳамшираси” номинациясига   вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази операцион ҳамшираси Сайёра Ҳакимова , ”Йилнинг энг яхши тез тиббий ёрдам ҳамшираси” номинациясига Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Қория Норова, ”Йилнинг энг яхши катта ҳамшираси” номинациясига Бухоро шахар тиббиёт бирлашмасига қарашли 6-сон оилавий поликлиника катта ҳамшираси Шаҳноза Ғаффурова, ”Йилнинг энг яхши дояси” номинациясига Бухоро шаҳар туғруқ комплекси қабулхона бўлими акушеркаси Замира Ядгарова, ”Йилнинг энг яхши лаборант ҳамшираси” номинациясига вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази Лабаратория бўлими лаборанти Нафиса Ачилова, ”Йилнинг энг яхши тиббий-ижтимоий муассаса ҳамшираси” номинациясига  вилоят Болалар уйи ҳамшираси Лола Қўшшиева, ”Йилнинг энг яхши фельдшер-лаборанти” номинациясига Ромитан ДСЭНМ Бактериологик таҳлилхона таҳлилчиси  Сарвиноз Авизова, ”Йилнинг энг яхши фармацевти” номинацияси ғолиблигига РШТЁИМ Бухоро филиали дорихона фармацевти Шаҳло Рўзиевалар лойиқ кўрилди.

    Тадбир сўнгида вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг ғолиблар рағбатлантирилди. Уларга ташкилотчиларнинг совғалари ва танлов дирломлари топширилди.

А.БОЙМУРОДОВ,

вилоят хокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси

бош мутахассиси, вилоят “Ҳамширалар ассоциацияси” раиси.

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.