Cоғлом турмуш тарзи-саломатлик гаровидир!

Бугун Ўзбекистонда яшаб ижод қилаётган, миллати, ирқи, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, барча фуқароларнинг, ёшларнинг манфаатлари тўлиқ таъминланган. Мустақиллик йилларида юртимизда ёшларнинг таълим олиши, касб – ҳунар эгаллаши, ўз мутахассислиги бўйича фаолият юритиши ва саломатлигини муҳофаза қилиши, оила қуриш, яшаш жойларига эга бўлиш, ота – она бўлиш каби ҳаётий эҳтиёжларни давлат томонидан кафолатлашга қаратилган улкан ишлар амалга оширилмоқда. Халк  соғлиги  жамият ривожланишининг  асосий кўрсаткичидир. Бугунги кунда тиббиёт ходимларининг ўз олдиларига қўйган мақсадлари, бу инсонларда  саломат  бўлиш  ва соғлом  турмуш  тарзига  амал қилиш  кўникмаларини ҳосил қилишдир.

Соғлом  турмуш  тарзининг  асосий йўналишлари:

  1. Тўғри овқатланиш.
  2. Жисмоний фаоллик ва чиниқиш
  3. Кун тартибига амал қилиш.
  4. Шахсий гигиена.
  5. Тиббий кўрикнинг ахамияти
  6. Психо-гигиена ва психопрофи-лактика
  7. Атроф мухит ва саломатлик
  8. Зарарли одатлардан воз кечиш

      Соғлом турмуш тарзи доирасида ўтказилаёт хафтанинг хар шанба куни югуриш марафонида ўтказишдан мақсад ёшларимизнинг фаровон турмуш тарзини  соғлом қилишга қаратилгандир.Марафонда вилоятимизнинг барча тиббиёт муассасалаидан катнашаётган тиббиёт ходимларига соғлом турмуш тарзининг мазмун моҳиятини  атрофлича англаб етишга кўмаклашиш, уларда жисму – тан, ақл ва аҳлоқнинг уйғунлигини таъминлаш ҳаётий зарурат эканлигини англатиш, айниқса, жисмоний етук, бақувват ва соғлом бўлишда, ирода ва жасоратни мустахкамлашда спортнинг мавқеини тиклаш ҳамда ёшлар спортини ривожлантириш тизимини хаётга тадбиқ қилишни такомиллаштириш бўйига билимлар ва кўникмалар берилди.

Спорт кунларининг мавжудлиги мустақил тараққиёт ва ёрқин келажакка собит қадам билан бораёган давлатимиз раҳбариятининг диққат эътиборида турган энг  муҳим ва долзарб, муқаддас вазифа ҳамда  асосий мақсад –  соғлом, маънавий баркамол, сиёсий етук, ҳуқуқий саводхон, аждодларимиз меросини чуқур ўзлаштирган, миллатнинг удум ва анъаналарига содиқ, Ватан барқарорлигини таъминлашга қодир, юртпарвар, шижоатли,  иродали ёшларни бир сўз билан айтганда соғлом авлодни тарбиялашга қаратилган. Бинобарин  соғлом авлод – ҳар бир ёш онгида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш орқали шакллантирилади.

Зеро,  соғлом турмуш  тарзи –  инсоннинг  маънавий,  ақлий,  руҳий  ва жисмоний хусусиятларга  эга бўлишга ҳаракат қилишдир.  Бизнинг вазифамиз эса ёшларимизга жисмоний тарбия билан шугулланиш соглом турмуш тарзини асоси эканлиги орқали уларда спорт билан хамнафас яшашни эзгу мақсад сари кадам куйишига ёрдам бериш саналади.

Соғлом авлодгина  соғлом миллат –  соғлом давлат қура олади ва соғлом турмуш тарзига эриша олади.

Бухоро вилоят ҳокимлиги соғлиқни
сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.