Кўнгилга йўл топиб, дардни даволайди у…

ФАХРИЙЛАР ЭЪЗОЗДА…

Унинг болалиги Вобкент туманидаги Авурдувон қршлоғида кечди. Отаси Сайфулло бобо иккинчи жаҳон урушидан омон қайтгач, умр бўйи далада меҳрат қрлиб аёли Муҳрба ая билан саккиз нафар фарзандни вояга етказишди. Шамсиддин мактабда ўқрб юрган кезларида медицинага меҳр кўйди.

Ўша даврларда тиббиёт у қадар ривожланмаган, айниқса қишлоқ ва туман худудларида етакчи мутахассисларга каттагина эҳтиёж сезилаётган эди. Аксарият вилоят марказидан олис қишлоқларда мавжуд тиббиёт пунктларида ўрта тиббиёт ходимлари меҳнат қилар, тиббиётнинг қатор йўналишларида олий маълумотли бўйича кадрлар танқис эди. Оилада дастурхон бошида бўлган гурунглардан бирида отасининг куйиниб гапиргани, она қишлоғида ҳам қачонлардир марказлардагидек шарт-шароитлар яратилишини, билимли, тажрибали шифокорлар ишга келишини орзу қилгани ўсмирнинг ўй-хаёлларини ўзгартириб юборди. У шифокор бўлишга астойдил ахд қилганди. Табиийки унинг қарорини уйдагилари кувватладилар. Мактабни тугатиб пойтахтга йўл олди. Нима бўлдию, ўша йили ўқишга кира олмади. Шун­дан сўнг ҳарбий хизматни ўтаб, она қишлоғига қайтиб келди. Бир муддат колхозда иш­лаб, отасига мадад бўлди. У пайтларда репе­титор дегани қаёкда: даладан ҳориб қайтган оқшомларда бошини китобдан кўтармай дарс қилар, шифокорлик орзусини рўёбга чиқариш учун жонини жабборга берарди. Пухта тайёргарликдан сўнг у ТошМИнинг тиббий профи­лактика факультетига ўқишга кирди. Таҳсилнинг ярмига бориб мазкур факультет талабалари ўша даврнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб терапия йўналиши буйича тайёрлана бошланди. Шундай қилиб бўлғуси шифокор (1989-90 й.) собиқ «Главташкентстой» ташкилотига қарашли клиник касалхонада айнан шу йўналиш бўйича интернатудани ўтади.

Бир пайтлар ўқиб шифокор бўламан, қишлоғимга келиб одамларни даволайман, деган иштиёқ билан ёнган ёш Шамсиддин такдири азал уни вилоят марказида олиб қолишини, шу ерда шаклланиб, эл ардоғидаги оқ халат соҳибига айланишини хаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак. Бухорога қайтгач, собиқ автойўлга қарашли тиббий санитария қисмида иш бошлади. Ўриндошлик асосида Бухоро тиббиёт институтида ҳам ишлай бошлади. Шундан сўнг унинг тиббиётдаги қизғин фаолияти бошланиб кетди: аспирантурада ўқиди; номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди; ўз даврининг етакчи мутахассисларининг этаги- дан тутиб, улардан тиббиёт соҳасининг энг нозик ва мураккаб сир-асрорларини ўрганди. Унинг тажрибали шифокор сифатида шаклланишида те­рапия йўналишида – А.Аширматов, Э.Қосимов, Ҳ.Каримов, пульмонологияда – М.Султонов, З.Орзиев сингари устозларнинг катта хизматлари сингган. Шу пайтга қадар унинг соҳага доир ўттиздан ортиқ илмий ишлари, ўнга яқин илмий-услубий қўлланмалари ва маъруза матнлари тўплами чоп этилган. Ҳозирда иккинчи ўқув қўлланма устида иш олиб бормокда.

2002 йилгача Бухоро тиббиёт институтининг потологик физиология кафедрасида фаолият кўрсатди. Бир мудцат шаҳардаги 8-поликлиникада бош врач муовини вазифасида ишлади. У айни пайтда вилоят кўп тармоқли тиб­биёт марказида жойлашган тиббиёт институтининг ички касалликлар кафедрасида катта ўқитувчи вазифасида меҳнат қилиб келмокда.

Бу ерда Шамсиддин Нарзиев тиббиёт олийгоҳининг даволаш, педиатрия, тиббий педагогика, стоматология ҳамда олий ҳамширалик иши факультети талабаларига даре бериш билан бирга марказдаги пульмонология бўлимида даволовчи шифокор сифатида хизмат кўрсатмокда.

Пульмонология ва аллергология бўлимида талабалар иштирокида, тиббиёт тили билан айтганда, беморлар- нинг курациялари даре жараёнлари билан ҳамоҳанг ҳолда ўтказилади.

Биз устозни йўқлаб борганимизда тиббиёт институти­нинг 2-курс олий ҳамширалик факультети талабалари билан «Меъда ости безининг ўткир яллиғланиш синдроми касалликларида ҳамширалик жараёни» мавзусида даре ўтаётган экан. Даре жараёни мультимедиялар намойиши билан биргаликда олиб борилиб, мавзуга дойр видео- фильмлар намойиш этилди. Талабаларга ушбу касаллик ҳақида маълумотлар берилган ҳолда ҳамшира бешта босқичда амалга ошириши керак бўпган ишлар батафсил тушунтирилди.

Шифокор билан илк суҳбатларингиздан унинг ювош табиат эгаси эканлигини, самимият балқиб турган чеҳрасига қараб оддий ва камтар инсонлигини англайсиз. Сизга маълум бўлмаган фазилатларини кашф этганингиз сари суҳбатдошингизга бўлган ҳурматингиз янада ортаверади. У машғулотлар пайтида талабаларга тибби­ёт ходими этикаси, оқ халат соҳибининг масъулияти ҳақида гапирар экан, врачлик фазилат эмас, аксинча вазифа эканлигини, бу жиҳатни тўпа англаб етган мутахассисгина эл ҳурматига сазовор бўлишини бот-бот таъкидлайди. «Соҳага керакпи кадр бўлиб етишиш муҳим, аммо ҳузурига келган беморларнинг кўнглига ҳар қандай шароитда ҳам йўл топа оладиган шифокор бўлиш – ҳаммасидан ҳам муҳим», дейди устоз шогирдларига.

Чинданам, ўтган умри давомида Шамсиддин ака ўз айтганларига амал қилиб яшади: беморни отадек, онадек, укаю сингилдек яқин олиб тинглади. Аввал руҳини кўтариб, сўнг дардига шифо излади. Мана, кам бўлгани йўқ.

Шамсиддин Нарзиев бахтли оила бошлиғи ҳамдир. Турмуш ўртоғи билан салкам ўттиз йил яшаб, бир ўғилу икки қизни тарбиялаб вояга етказди. Руқия опа ҳозир уй бекаси, у ўтган йилларни фарзанд тарбиясига бағишлаганига ҳеч ҳам афсусланмайди. Асосийси, улар солиҳ ўғил-қизлар бўпиб ўсишди. Ҳуснидцин Тошкент ахборот ва технологиялар университетини, Моҳигул тиббиёт коллежини тугатди. Кенжатой Муқаддас айни дамда Ғиждувон тиббиёт коллежида таҳсил олмокда. Бобо-бувининг бугун шириндан шакар икки неваралари бор.

Ҳамзабек Турдиев.

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.