Ҳамширалар маҳорати ошмоқда

Биз одатда атроф-муҳитдан оладиган ахборотларнинг тўқсон фоиздан ортиғини кўзларимиз орқали оламиз. Эшитиш, таъм билиш, ҳид билиш ва бармоқлар билан пайпаслаш орқали бор-йўғи 4-5 фоизга яқин информация оламиз. Кўз – Яратган томонидан биз бандаларига берилган олий неъматдир.

Маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, 7 млрд.дан зиёд дунё аҳолисининг 3-5 фоизга яқини оламни кўриш бахтидан бебаҳра. Шунингдек, уларнинг 20 фоизга яқинида узоқни кўра олмаслик касаллиги борлиги учун умрбод кўзойнак ёки контакт линзалар тақиб юришини ҳисобга олсак, ўзимиз, яқинларимиз, айниқса фарзандларимиз соғломлиги учун Аллоҳга ҳар қадамда шукрона келтирсак арзийди.

Вилоят кўз касалликлари касалхонасида ҳам кўз хасталикларини даволашда ўтган йиллар давомида катта тажриба тўпланган. Бугунги кунда бу ерда ўз ишининг усталари бўлган тажрибали шифокорлар бош врач Шоҳида Дадамуҳаммедова бошчилигида ўнлаб кўз касалликларини самарали даволаб келмоқдалар.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, Республика ва хориждаги етакчи офтальмологик марказларнинг тажрибали мутахассислари билан ҳамкорликда бу ерда кўз соҳасида мураккаб жарроҳлик амалиётлари амалга оширилди. Хусусан, Россия федерациясидан профессор Н.А.Полянская, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия марказидан З.У.Сидиқов, В.У.Рўзиқулов, А.Ф.Юсупов сингари малакали мутахассислар касалхонада бир неча марта маҳорат дарслари ўтказдилар. Мастер-класслар давомида бугунги кунда долзарб саналган касалликлар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Энг мураккаб усулдаги жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли бажарилмоқда. Муҳими шундаки, бу жараёнларда шифокорлар қатори ўрта тиббиёт ходимларининг фаоллиги, кундан кунга уларнинг малака ва маҳоратлари ошиб бораётганлиги яна бир ютуқларимиздан бири дейиш мумкин.

Бугунги кунда касалхонада тўрпарда лазер, косоглазия, глаукома, болалар катарактаси, кўз олмаси ва қовоқлар реконструктив операциялари замонавий микрохирургик усулда амалга оширилмоқда.

Бухоро вилоят ҳокимлиги соғлиқни
сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.