Мурожаатлар тўғрисида 2017-2018 йил таҳлилий маълумот

Таҳлилларни кўрсатишича бошқармада жисмоний ва юридик шахслар томонидан 2018 йилда 2342 та мурожаат қайд қилинган (2017 йилда 2043 та) ёки 2017 йилга нисбатан 2018 йилда 15 фоизга ортган. Бу кўрсатгичнинг асосий сабаби “Сайёр қабуллар” ва “Халқ қабулхоналари” орқали келиб тушган мурожаатларнинг 2018 йилда ошганлиги билан асосланади.

  1. Виртуал қабулхоналар мурожаатлари 2017 йилда 1784 тани ташкил қилиб, 2018 йилда 1144 та қайд қилинган ёки 640 нафарга камайган(35,8 %).
  2. 2018 йил таҳлилларига кўра мурожаатлар Бухоро шахри, Бухоро, Ромитан, Жондор, Қоровулбозор туманларида 2017 йилга нисбатан камайган. Ғиждувон, Шофиркон, Қоракўл, Олот туманлари ва Когон шахрида ортган.
  3. Мурожаатлар таснифи асосида таҳлил қилинганда,  имтиёзли даволаниш ва ордер олиш масалалари, кадрлар масаласида (иш билан таъминлаш ёки иш ставкаларини ошириш) амалий ёрдам сўраганлар, мурожаатчилар орасида даволаниш учун моддий ёрдам масаласида амалий ёрдам сўраганлар сони 2017 йилга нисбатан  камайган.
  4. Ногиронлик гуруҳига чиқишда амалий ёрдам сўраган мурожаатчиларнинг маълум қисми нафақа ёшида бўлганликлари ҳисобидан 2017 йилга нисбатан 29 нафарга (5.7%) ортган.

   Сайёр қабуллар 2017 йил 8 тани, 2018 йилда 467 тани ташкил қилган.   

      2019 йил январ ойида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига жисмоний ва юридик шахслар томонидан бўлган мурожаатларнинг умумий сони 278 тани ташкил қилади(2018 йил январ ойида умумий мурожаатлари сони 365 та бўлган) ёки 87 тага камайган.

К.Ибрагимова,
Жисмоний ва юридик шахслар
мурожаатлари билан ишлаш
бўйича бош мутахассис

 

     

 

                                   

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.