Аҳоли олдида ҳисобот берилди

2017 йил  12 декабрда бўлиб ўтган мамлакатимиз тиббиёт соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тизимни янада самаралироқ даражага олиб чиқиш, бу борадаги мавжуд муаммоларга барҳам беришга доир устувор вазифалар ҳамда топшириқлар берилган эди. Йиғилишда белгиланган муҳим топшириқлар бўйича фуқаролар соғлигини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан “Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари сессияларида тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ҳисоботини эшитиш бўйича”, шунингдек “Оилавий поликлиника (қишлоқ врачлик пункти) раҳбарининг ўз хизмат кўрсатаётган аҳоли вакиллари олдида ҳисобот бериши бўйича” услубий қўланмалари ишлаб чиқилди ва тармоқнинг барча бирламчи даволаш муассасаларига етказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 6 январдаги шу йўналишдаги кўрсатма хатлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда ВҲССБнинг (2018 йил 11 январь) кўрсатма хатига асосан, ҳар чоракда тизимдаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида намунавий тарзда кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарлари депутатлар, маҳалла ва жамоатчилик  олдида ҳисобот беришлари ташкил этиб келинмоқда.

Февраль ойининг тегишли саналарида белгиланган жадвалга мувофиқ 3-, 23-, 28-, 32-, 41-, 43-, 58-, 65-ҚОПларда, Когон шаҳар КТМПда, Хўжалик, Тераклик, Бўзачи ҚВПлар ҳамда Бухоро шаҳридаги 1-сон ОПда ана шундай тадбирлар ўтказилди. Уларда саккиз нафар Қонунчилик палатаси вакиллари иштирок этишди.

Бухоро вилоят ҳокимлиги соғлиқни
сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.