2018 йил сарҳисоби

Бухоро вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 2018 йилда амалга оширилган ишлар ва 2019 йилдаги вазифалар тўғрисида                                                              Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳқилиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишларида белгилаб берилган устувор вазифалар Республикамизда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ишларни мутлақо янги сифатли босқичга олиб чиқмокда.

Бугунги кунда Бухоро вилоятида истиқомат қилаётган аҳолининг соғлиғини яхшилаш, уларга кўрсатилаётган тиббий хизматни янада такомиллаштириш, шунингдек уларга сифатли ва арзон нархларда дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар билан таъминлаш борасида Давлат раҳбарининг 80 дан ортиқ фармон ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 90 дан ортиқ қарор ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилиниб, бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 7 декабр куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5590-сонли Фармони ҳамда “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси” да кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш ҳамда бу билан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини жаҳон стандартлари даражасига кўтариш белгилаб олинди.

Вилоятдаги 1.869.960  нафар ахолига жами 255 та даволаш-профилактика муассасалари тиббий хизмат кўрсатади. Шундан 31 та шифохона, 187 амбулатор-поликлиника муассасалари ва 36 таси бошқа муассасалардир. 

Кадрлар таъминоти

Вилоят тиббиёт муассасалардажами 5039 нафар врачлар ва 22.761 нафар ўрта тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Аҳолининг ҳар 10 минг аҳолига нисбатан врачлар билан таъминоти 26,5 ни (республика 22,3), ўрта тиббиёт ходимлари билан таъминоти 119,8 ни (республика 101,3) ташкил қилмоқда .

Вилоят тиббиёт муассасаларида жами 6447,5 та врачлик штат бирликлари мавжуд бўлиб, шундан 6312,0 ставкаси банд (97,9%) бўлиб, 5039  нафар жисмоний шахслар фаолият кўрсатмоқда. 2019 йилнинг 1 январь ҳолатида 135,5 та (2,1%) тор мутахассисларга вакант ўринлари мавжуд.

2018 йилда аҳолининг врачлар билан таъминланиши (10 минг аҳолига нисбатан) – 26,5 (Рес.- 22,3), ўрта тиббиёт ходимлари таъминоти 119,8 (Рес.-101,3)ни ташкил қилмоқда.

Врачлар билан таъминланиш кўрсаткичи Бухоро (10,9), Ғиждувон (12,5), Вобкент (12,6) ва Пешку (14,6) туманларида вилоят ҳамда республика кўрсаткичидан паст.

Вилоят бўйича жами 1338 нафар (26,6%) шифокор, 3637 нафар  (16%) ўрта тиббиёт ходимлари  касбий малакасини оширган, 48,4%  шифокор ҳамда  37,7 %  ўрта тиббиёт ходимлари малака тоифасига эга. 51 нафар мутахассислар Россия, Ҳиндистон, Польша, Туркия, Жанубий Корея, Белорусь ва Озарбайжон каби давлатларнинг етакчи клиникаларида соҳа йўналишлари бўйича малакасини оширди.

Олиб борилган кенг кўламдаги ишларга қарамасдан вилоятда тор соҳа мутахассисларига 135,5 та эҳтиёж мавжуд. Шундан врач лаборант 28,75, педиатр 26,25, тез тиббий ёрдам врачи 14,0, неонатолог 6,75, терапевт 6,25, хирург 5,25, психиатр 3,75 ни ташкил қилади.

 Бирламчи тиббий-санитария ёрдами

Демографик кўрсаткичлар. Вилоятда 2018 йил якуни бўйича туғилиш кўрсаткичи 20,4 ни (2017 йил – 20,2), умумий ўлим кўрсаткичи 4,2 (2017 йил – 4,5), аҳолининг табиий ўсиши 16,2 (2017 йил – 15,7) ни ташкил этди.

Вилоят аҳолисига жами 187 та бирламчи тиббий-санитария ёрдами (93 та ҚВП, 71 ҚОП, 13 та кўп тармоқли марказий поликлиникалари, 10 та ОП) муассасалари томонидан тиббий хизмат кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.03.2017 йилдаги
ПҚ-2857-сонли “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятида тиббиётнинг бирламчи тизимини мақбуллаштириш ишлари натижасида қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил қилиниб, уларда 71 та аёллар маслаҳатхоналари, қизлар саломатлиги хоналари, 90 та тез ёрдам шаҳобчалари ва 202 та ижтимоий дорихоналар ташкил этилди.

2018 йилнинг 26 ноябридан 28 декабригача Республика бўйича  ўтказилган “Патронаж ойлиги” доирасида вилоятдаги хонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, мақсадли ва селектив патронаж га мухтож аҳоли қатлами амбулатор ва стационар шароитларда даволанмоқда.

2018 йил давомида чекка ҳудудларда яшовчи 11250 нафар аҳоли белгиланган тартибда жойида вилоят ва республиканинг етакчи мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиб, аниқланган беморларга керакли тавсиялар берилган. Шунингдек, “Соғлом авлод учун” жамғармаси Бухоро вилоят бўлими томонидан 45,0 млн. сўмдан ортиқ дори-дармон ва гигиена воситалари бепул тарқатилган.

Вилоятнинг олис қишлоқ ва овулларида яшовчи аҳолига ихтисослаштирилган офтальмологик ҳамда чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни ташкил этиш мақсадида замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 318.0 млн сўмлик “Исузу” русумли автобусда “Мобил поликлиника” иш фаолияти бошланди. Шунингдек, ижтимоий дорихоналар ташкил этилмаган ҳудудларда яшовчи аҳолини арзон ва сифатли дори воситалари билан таъминлаш мақсадида “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖга қарашли 1 та “Исузу” ва 12 та “Дамас” русумли махсус жиҳозланган автомашиналарда кўчма дорихона шаҳобчалари ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3532-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ негизида 178 та, Ғиждувон туманидаги “Мададкор” МЧЖ негизида 24 та, жами 202 та ижтимоий дорихоналар ташкил этилди. Ушбу ижтимоий дорихоналарни таъмирлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун жами 927,0 млн. сўм маблағ сарфланган. Дорихоналарнинг ҳар бири ўрта ҳисобда 9,1 минг нафар фуқароларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Олиб борилаётган ислоҳотлар самараси сифатида аҳолининг амбулатория – поликлиника муассасаларига ўртача қатнови 7,9 мартадан 8,3 мартагача кўпайди, жумладан, қишлоқ оилавий поликлиникасига 1 мартадан 2,6 мартагача, қишлоқ врачлик пунктларига 3,8 мартадан 4,3 мартагача ошди.

 Ихтисослаштирилган тиббий хизмат

Вилоятда тиббиёт ходимларни билим савияларини ошириш, тиизимда юқори технологик даво усулларни қўллашга алоҳида аҳамият берилиб, 2018 йилда Жанубий Корея, Хитой, Белоруссия, Россия, Германия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Туркия ва бошқа давлатлардан таклиф этилган 140 нафар малакали мутахассислар томонидан 17 та йўналиш бўйича 205 та жарроҳлик амалиётлари, 3227 та тиббий кўриклар, 286 та ўқув семинарлари ва маҳорат дарслари ўтказилди.

Шунингдек, маҳаллий мутахассислар томонидан вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 500 дан ортиқ юрак қон-томирлари ва бошқа томирларни стентлаш амалиётлари, вилоят онкология диспансери амалиётида биринчи марта 13 турдаги 43 та юқори технологик нейроонкологик операциялар, реконструктив операциялар, силга қарши диспансер, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда РШТЁИМ Бухоро филиалида 100 турдан ортиқинновационжарроҳлик операциялари амалиётга тадбиқ қилинди.

2018 йил давомида 14 та йўналиш бўйича 913 нафар мутахассислар сайёр циклларда ва Республика марказидаги муассасаларида соҳа йўналишлари бўйича малакасини оширди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
21 апрелдаги “Марказий туман/шаҳар шифохоналарининг ўрин фондини аниқлашнинг норматив методига босқичма-босқич ўтиш тўғрисида”ги 95-сонли қарорига мувофиқ 2018 йилда ихтисослаштирилган тиббий хизматни ахолига янада яқинлаштириш мақсадида туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг марказий шифохоналарда неврология, кардиология, эндокринология, ЛОР, травматология йўналишлари бўйича жами 405 ўринга мўлжалланган 21 та ихтисослашган бўлимлар ташкил этилди.

 Шошилинч ва тез тиббий хизмат

Вилоятда шошилинч тез тиббий ёрдам тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш, моддий-техник базаси таъминотини яхшилаш мақсадида умумий нархи  2,076.0  млн сўм бўлган 26 та махсус автомашина, яъни 3 та “Тойота” ва 23 та “Дамас” русумли автомашиналар олинди, 15 та махсус реанимобиль автомобиллари тўлиқ жиҳозланиб, 41 турдаги дори воситалари билан тўлиқ таъминланди.

Вилоят тез тиббий ёрдам хизматининг бугунги кунда жами 153 та махсус автомашиналар билан таъминланганлиги натижасида ТТЁ бригадасининг чақириқ манзилига етиб бориш вақти 25-30 дақиқадан 10-15 дақиқагача, кечикиб бориши эса 1,9 фоиздан 1,1 фоизга камайди, дори воситалари билан таъминот1,9 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, ўртача бир чақириқ учун сарф этиладиган маблағ миқдори 5000 сўмни ташкил этди. Шунингдек, вилоятда 4 та махсус психиатрик бригадалар ҳам ташкил қилинди.

 Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш

2018 йил якунлари бўйича вилоятда гўдаклар ўлими кўрсаткичи 1000 нафар тирик туғилган гўдакларга нисбатан 8,7 промиледан 6,6 промилега (327 тадан 258 тага) камайган бўлсада, вилоятнинг Жондор (5 тага), Ромитан (2 тага) туманларида ва Бухоро шаҳрида (1 тага) ортиши кузатилди.

Оналар ўлими кўрсаткичи 2018 йил якуни бўйича 2017 йилга нисбатан 3 тадан 8 тага ортиб, 100 минг нафар тирик туғилганларга нисбатан 9,3 дан 20,6 га ошиб, Бухоро шаҳрида 3 та ҳолатда, Ғиждувон туманида 2 та ҳолатда, Бухоро, Қоракўл ва Жондор туманларида 1 тадан ҳолатда оналар ўлими содир бўлди.

Ушбу оналар ўлимининг 6 таси акушерлик ҳолати билан боғлиқ бўлмаган касалликлар (лейкоз, пневмония, панкреатит, орттирилган юрак нуқсони, 2 та ўпка артерияси тромбоэмболияси) натижасида бўлиб, ушбу кўрсаткичнинг ошишига сабаб бўлди.

Оналар ва гўдаклар ўлими ҳолатларининг танқидий таҳлили ва муҳокамаси  натижасида 116 нафар тиббиёт ходимларига “ҳайфсан”, 31 нафар тиббиёт ходимига “жарима”интизомий чораси ва бир нафар тиббиёт ходимига лавозимидан озод қилиш чораси қўлланилган.

Вилоят “Она ва бола скрининги” маркази томонидан туғма нуқсон билан туғиладиган чақалоқларни олдини олиш мақсадида 2018 йил давомида хавфли гуруҳга мансуб13374 нафар ҳомиладор аёллар пренатал скрининг текширишларидан ўтказилиб, 472 нафар аёлда ҳомила нуқсони борлиги аниқланди ва 469 нафарида ҳомиладорлик тиббий кўрсатмалар билан тўхтатилди. Туғма нуқсонлар билан туғилган болалар сони 69 нафарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 23,2% (16 нафар) га кўпайган.

Вилоят скрининг марказида туғма нуқсон билан туғилган чақалоқларда цитогенегик текширишларни ўтказиш учун 13.2 млн. сўмлик рақамли микроскоп, ламинар шкаф ва термостат асбоб-ускуналари ва туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида ташкил этилган скрининг хоналари учун383,5 минг АҚШ доллари миқдорида 13 та замонавий УТТ тиббий ташхис аппаратлари олиниб, уларни ўрнатиш ишлари бошландиВилоят “Она ва бола скрининги” маркази томонидан туғма нуқсон билан туғиладиган чақалоқларни олдини олиш мақсадида 2018 йил давомида хавфли гуруҳга мансуб13374 нафар ҳомиладор аёллар пренатал скрининг текширишларидан ўтказилиб, 472 нафар аёлда ҳомила нуқсони борлиги аниқланди ва 469 нафарида ҳомиладорлик тиббий кўрсатмалар билан тўхтатилди. Туғма нуқсонлар билан туғилган болалар сони 69 нафарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 23,2% (16 нафар) га кўпайган.

Вилоят скрининг марказида туғма нуқсон билан туғилган чақалоқларда цитогенегик текширишларни ўтказиш учун 13.2 млн. сўмлик рақамли микроскоп, ламинар шкаф ва термостат асбоб-ускуналари ва туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида ташкил этилган скрининг хоналари учун383,5 минг АҚШ доллари миқдорида 13 та замонавий УТТ тиббий ташхис аппаратлари олиниб, уларни ўрнатиш ишлари бошланди.

 Инвестиция дастури ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш

Вилоятда 2018 йил давлат инвестиция дастури, “Обод қишлоқ” дастури ва “Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича бюджетдан ташқари жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 41 та объектда 107,6 млрд. сўмлик қурилиш, реконструкция ва жорий таъмирлаш ва куз қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун 21 та объектга 11,8 млрд сўм маблағ ажратилди. Жами 119,4 млрд сўм.

Қолган 5 та объект, яъни Бухоро Давлат тиббиёт институтининг клиникаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали даволаш биноси, Ромитан ва Бухоро туман тиббиёт бирлашмалари ҳамда вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бинолари йилдан-йилга ўтувчи объект ҳисобланиб, 2019 йилда қурилиш ва таъмирлаш ишлари давом эттирилади.

Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан кўз касалликлари шифохонасининг қурилиш-реконструкция ишларига молиялаштириш ҳисобидан3,5 млрд сўм маблағ ажратилиб, бугунги кунда пудратчи ташкилот томонидан ишлар бажарилмоқда. Объектни 2019 йилнинг 1 чорагида фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, 2019 йилда инвестиция дастури доирасида 26 та даволаш-профилактика муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларига 46,2 млрд. сўм маблағ сарфланиши белгилаб олинди. Вилоят “Мурувват” болалар ва аёллар учун интернат уйлари ҳамда “Кексалар, ногиронлар ва фахрийлар” санаториясини қурилиш-реконструкция ва таъмирлаш ишлари учун 14,3 млрд. сўм Республика бюджетидан маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

2018 йил давомида “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида 13 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг кўп тармоқли марказий поликлиникалари, шунингдек терапия, болалар ва юқумли касалликлар бўлимлари 848,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги 20 турдаги 600 дан ортиқ асбоб-ускуналар билан, шунингдек 4,8 млрд сўмликмаҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 19 та тиббиёт муассасаси 35 турдаги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

Маҳаллий бюджет ҳисобидан 2500 дона патронаж сумкалари харид қилиниб, бирламчи тизим патронаж ҳамшираларига тарқатилди.

2019 йил давомида даволаш-профилактика муассасаларини Халқаро молия ташкилотлари, чет эл грантлари ва Республика бюджети маблағлари ҳисобидан жами 6,639 млн АҚШ долларимиқдорида замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш режалаштирилган.

Касалланиш кўрсаткичлари

Вилоят бўйича аҳоли орасида умумий касалланиш кўрсаткичи ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 2016 йилда 73612,7 ни, 2017 йилда 72798,2 ни ташкил этган бўлса, 2018 йилда 2017 йилга 10585,7 тага камайиб 62212,9 ни ташкил этди. Бироқ, 2018 йилда Олот (78228,5), Ромитан (65743,6) туманлари ҳамда Бухоро шаҳрида (74338,7) ушбу кўрсаткичнинг вилоят кўрсаткичидан юқорилиги қайд этилди.

Аҳоли орасида бирламчи касалланиш кўрсаткичи ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 2016 йилда 39227,7 ни, 2017 йилда 38571,8 ни 2018 йилда 31691,3 ни ташкил қилди.

Ушбу кўрсаткич 2018 йилда ўтган 2017 йилга нисбатан 6880,6 га камайган бўлсада, бироқ Ромитан (43687,5), Жондор (39119,9), Олот (36529,3) ва Қоракўл (35588,9) туманларида ушбу кўрсаткич ошган бўлиб, вилоят кўрсаткичидан юқори бўлди.

Касалланиш таркибига кўра бирламчи касалланиш:

  • биринчи ўринда нафас олиш аъзолари касалликлари 25,4% (2017й.–25,4%);
  • иккинчи ўринда жароҳатланиш, заҳарланишлар ва айрим ташқи сабаблари билан боғлиқ асоратлар – 25,3% (2017 й – 17,0%);
  • учинчи ўринда овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари – 8,7% (2017й.- 9,6%);
  • тўртинчи ўринда қон ва қон яратиш аъзолари касалликлари – 7,3% (2017й.– 13,0%);
  • бешинчи ўринда қон айланиш тизими касалликлари – 6,1% (2017 й.– 8,2%) ташкил этди(12 жадвал).

Вилоятда нафас олиш аъзолари касалликлари Когон (36,7%), Жондор (33,9%), Ғиждувон (31,6%) ва Ромитан (31,2%) туманларида юқори ва вилоят кўрсаткичи (25,4%) дан анча юқорини ташкил қилди.

Қон ва қон яратиш аъзолари касалликлари Қоракўл (15,5%), Жондор (12,3%), Пешку (10,8%) туманларида вилоят кўрсаткичи (7,3%) дан юқорини ташкил қилди.

Вилоят бўйича диспансер назоратида турган беморлар динамикаси ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 2016 йилда 32922,3 ни, 2017 йилда 30486,5 ни, 2018 йилда эса 25129,4 ни ташкил қилди. Ушбу кўрсаткич 2018 йилда Бухоро шаҳрида (37479,0), Олот туманида (27808,4), Ғиждувон туманида (28797,6), Пешкў туманида (27994,7) ва Шофиркон туманида (27968,0) вилоят кўрсаткичидан юқори бўлди(13 жадвал).

Вилоятда юқумли ва ижтимоий касалликларни олдини олиш, эрта аниқлаш ва даволаш аҳволи  мунтазам равишда таҳлил қилиб келинмоқда.

Вилоят аҳолиси ўртасида 2018 йилда 48 турдаги 16687 та юқумли касалликлар рўйхатга олинган бўлиб, 2017 йилга нисбатан умумий юқумли касалликлар билан касалланиш даражаси 13.1% кўпайганлиги кузатилди.

2018 йил давомида вирусли гепатит билан касалланиш кўрсаткичи 2017 йилга нисбатан 100 минг аҳолига нисбатан 444 тадан 750 тагача ортган.

Ушбу касалланиш кўрсаткичи вирусли гепатит “А” ҳисобидан Бухоро туманида 5,7 мартага, Ғиждувон туманида 4 мартага, Вобкент туманида
3,1 мартага, Жондор туманида 3,3 мартага ошган.

Вирусли гепатит “А” билан 2009-2018 йиллардаги касалланиш динамикаси ўрганилганда 2009, 2013, 2014 йилларда даврий равишда тўлқинсимон ошганлиги аниқланди. Бу борада аҳоли орасида шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиниши билан бир қаторда специфик иммунопрофилактикани 233071 нафар 2-7 ёшли болаларда ўтказиш муҳим ҳисобланади (5,0 млрд сўм).

Эндокрин тизими касалликлари эса 95,7 мингтани ташкил этиб,
100 минг аҳолига нисбатан 5170,5 промиллени ташкил этган. Бу кўрсаткич Бухоро, Когон шаҳарлари, Олот, Бухоро, Когон туманларида ортган.

Эндокрин тизими касалликлари билан касалланган жами беморларнинг 17080 нафари (17,8%) қандли диабет, 54120 нафари (62,9%) қалқонсимон без касалликлари, 2824 нафари (2,9%) гипофиз касалликлари билан, қолган 16,4 фоизини бошқа эндокрин касалликлари  ташкил этган.

Аҳолининг сил касаллиги билан касалланиши кўрсаткичи 100 минг аҳолига нисбатан 55,1 промилледан 45,1 промиллега камайган бир даврда Олот туманида 58.6, Қоровулбозор туманида 55,5 ва Ромитан туманида 50,5 промиллени ташкил этиб, вилоят кўрсаткичидан юқори бўлган.

Онкологик касалликлар билан билан бирламчи касалланиш кўрсаткичи 2018 йилда 1480 нафарни ташкил этиб 2017 йилга нисбатан (1434) 46 тага ошган. Ушбу йўналишда профилактик кўриклар давомида ўсма касалликларини эрта аниқлаш кўрсаткичининг пастлиги, касалликнинг 3-4 даражасида аниқланиш кўрсаткичининг юқорилиги онкологик хизматнинг бирламчи тиббий санитария ёрдами билан интеграциясининг талаб даражасида ташкил этилмаганлигидан далолат беради.

Вилоят бўйича 2018 йил давомида ОИТС билан 180 та бирламчи касалланиш ҳолати қайд этилган. 2017 йилда ушбу кўрсаткич 183 тани ташкил этган.  Ушбу кўрсаткич Шофиркон туманида 13 тага, Қоракўл туманида 7 тага, Ғиждувон туманида 5 тага, Вобкент ва Қоровулбозор туманларида 2 тага, Жондор туманида 1 тага ортган(19 жадвал).

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиштўғрисида”ги 365-сонли қарорига асосан 2018 йил давомида кўрикдан ўтказилган 32512 нафар фуқароларнинг 2768 нафари никоҳдан кейин тиббий кўрикдан (айниқса, “шаръий никоҳ”лар) ўтиб, уларнинг 105 нафарида турли касалликлар аниқланди.

Никоҳланувчилар орасида ОИВ/ОИТС билан касалланганлар 2018 йилда 12 нафарни ташкил этган бўлиб, Қоракўл туманида 4 та, Бухоро шаҳрида 3 та, Ғиждувон туманида 2 та, Когон шахри, Ромитан ва Шофиркон туманларида 1 тадан қайд этилган.

2018 йилда вилоят бўйича жами 4129 нафар наркологик беморлар рўйхатга олинган бўлиб, шундан сурункали алкоголизм билан 4037 нафар, наркомания билан 82 нафар, токсикомания билан 10 нафар бемор рўйхатга олинган. Наркологик беморларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида 122 ўринга мўлжалланган янги биноси фойдаланишга топширилди ва наркологик беморлар учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

Хусусий тиббиёт

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги ПҚ-3450-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда 2018-2019 йилларда хусусий тиббиёт ташкилотларини ташкил этиш ва фаолиятини кенгайтириш бўйича 52 та манзилли лойиҳаларнинг рўйхати тасдиқланди.

Вилоятда 2018 йилда 58 та хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этилиб, уларнинг сони 382 тага етди. Шундан, 316 таси амбулатор, 66 таси стационар хусусий тиббиёт муассасаларидир. Янги ташкил этилган хусусий сектор муассасаларида 172 нафар ишчи ўринлари яратилди .

2017-2018 йилларда Акциядорлик-тижорат “Асака” банки қошидаги нодавлат тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармаси томонидан Бухоро вилояти учунажратилган 2,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағи 21 та хусусий тиббиёт муассасаларига тақсимланиб, улардан 11 таси 1,0 млн. АҚШ доллари миқдорида асбоб-ускуналарни сотиб олинган.

Хусусий тиббиёт соҳасига тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш борасида Корея Республикасининг “Химчан” хусусий шифо маскани қурилиши учун 5.0 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, ушбу объектни 2019 йилнинг иккинчи чорагида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Молиялаштириш

Соғлиқни соғлиқни сақлаш тизими учун 2018 йилда 445 млрд 064 млн. (2017 й – 355 млрд. 525 млн.) сўм ажратилган. Шундан дори-дармонга 29 млрд. 665 млн. (2017 й – 16 млрд. 798 млн.) сўм, озиқ-овқатга 11 млрд. 839 млн. (2017 й – 6 млрд 242 млн) сўм ажратилган.

Тиббий хизматлар учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича “ҳар бир даволанган ҳолат” учун тўлаш тизимини Вобкент туманида 2019 йил 1 апрелдан янги жорий этиш режалаштирилди.

Бунинг натижасида, соғлиқни сақлаш тизимига ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланиш кенгаяди, амбулатор- поликлиника тизимида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларининг мотивацияси ортади, мурожаат қилувчиларга муассасани танлаш имконияти пайдо бўлади. Стационар тизимида даволаш самарадорлиги ва сифати яхшиланади, келгусида тиббий суғурта тизимига ўтиш жараёнида қўл келади ва тизимнинг мақсадли молиялаштирилиши яхшиланади.

Ижтимоий ёрдам

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
10 августда  237-сонли “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига  мувофиқ 2018 йилда 635 нафар якка-ёлғиз пенсионер ва ногиронлар рўйхатга олинган. Шундан 598 нафари нафари имтиёзли рецептлар асосида 94,3 млн. сумлик бепул дори дармонлар ҳамда 141 нафари жами 190,5 млн. сўмлик  15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари билан таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
24 декабрдаги 361-сонли “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисида”ги қарорига асосан имтиёзли йўлланмалар асосида 153 нафари сиҳатгоҳларда соғломлаштирилди. Шунингдек, жами 1020 нафар (шундан 139 та болалар) ногиронлик аравачалари, 203 нафари эшитиш аппарати, 591 нафари  ҳасса, қўлтиқ таёқлар ҳамда 299 нафари протез ортопедик маҳсулотлари билан бепул таъминланган.

  Фуқаро мурожаатлари таҳлили 

  1. Виртуал қабулхоналар мурожаатлари 2017 йилда 1784 тани ташкил қилиб, 2018 йилда 1144 та қайд қилинган ёки 640 нафарга камайган (35,8 %). ушбу мурожаатларни 71% қаноатлантирилган.
  2. 2018 йил таҳлилларига кўра мурожаатлар Бухоро шахри, Бухоро, Ромитан, Жондор, Қоровулбозор туманларида 2017 йилга нисбатан камайган. Ғиждувон, Шофиркон, Қоракўл, Олот туманлари ва Когон шахрида ортган.
  3. Мурожаатлар таснифи асосида таҳлил қилинганда, имтиёзли даволаниш ва ордер олиш масалалари, кадрлар масаласида (иш билан таъминлаш ёки иш ставкаларини ошириш) амалий ёрдам сўраганлар, мурожаатчилар орасида даволаниш учун моддий ёрдам масаласида амалий ёрдам сўраганлар сони 2017 йилга нисбатан камайган.
  4. Ногиронлик гуруҳига чиқишда амалий ёрдам сўраган мурожаатчиларнинг маълум қисми нафақа ёшида бўлганликлари ҳисобидан 2017 йилга нисбатан 29 нафарга (5.7%) ортган.

Сайёр қабуллар 2018 йилда 467 тани ташкил қилган бўлиб ушбу мурожаатларни 71% каноатлантирилган.

2019 йил январ ойида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига жисмоний ва юридик шахслар томонидан бўлган мурожаатларнинг умумий сони 278 тани ташкил қилади (2018 йил январ ойида умумий мурожаатлари сони 365 та бўлган) ёки 87 тага камайган.

Хулоса

Бухоро вилоятида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш, муассасалар моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, кадрлар таъминоти ва салоҳиятини ошириш, санитар-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ҳамда хусусий секторни ривожлантириш чораларини белгилаш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, унга кўра барча барча манбалар ҳисобидан 2019 йилда жами
98,0 млрд. сўм ва 6,9 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш учун белгиланган. Шундан:

  • Республика бюджетидан 48,0 млрд. сўм ва 2,9 млн. АҚШ доллари;
  • Маҳаллий бюджетдан 20,3 млрд. сўм;
  • Халқаро молия институтлари ҳисобидан 4,0 млн. АҚШ доллари;
  • Хусусий тиббиётни ривожлантириш учун 1,0 млн. АҚШ доллари ва 4,5 млрд сўм банк кредитлари ва тадбиркорларнинг 25,0 млрд. сўм ва 5,1 млн. АҚШ доллари йўналтирилиши кўзда тутилди.

Дастур доирасида республика бюджети маблағларидан 46,2 млрд. сўмга тенг 26 та объектда, жумладан, Бухоро давлат тиббиёт институти клиникаси, 2 та туман тиббиёт бирлашмаси, 3 та вилоят муассасаси ва 21 та ҚОПлари ва ҚВПларда қурилиш, руконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, 2019 йилда тиббиёт муассасаларида замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши режалаштирилган.

Жумладан,

РИУИАТМ Бухоро филиалини 1 133,7 минг АҚШ доллари;

РШТЁИМ Бухоро филиалини 1 430,0 минг АҚШ доллари;

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказини 45,0 минг АҚШ долларлик сунъий буйрак аппаратлари;

13 та туман/шаҳар тиббиёт бирлашмаларини 325 минг доллар миқдорида  замонавий УТТ аппаратлари билан;

“Саломатлик 3” дастури асосида 1052,4 минг АҚШ долларлик асбоб-ускуналар билан

Вилоят кўптармоқли тиббиёт маркази 1820,0 минг АҚШ доллари (КФВ банк) миқдоридаги асбоб-ускуналар;

ДСЭНМларини 716,5 минг АҚШ доллар;

РИОваРИАТМ Бухоро филиалини 477,0 минг АҚШ доллари миқдорида асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш назарда тутилган.

Кадрлар таъминоти ва салоҳияти ошириш 135,5 тор соҳадаги штат бирлигидаги вакант ўринларини қоплаш мақсадида 143 таси умумий амалиёт шифокорлари янги битирувчилар ҳисобига, тор мутахассисларнинг вакант 135,5 ставкаси 44 нафар магистр ва 120 нафар клиник ординаторлар ҳисобига қоплаш назарда тутилган.

Бухоро вилоятидан мутахассисларнинг 980 нафарини Республика илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида ҳамда 70 нафар мутахассисни ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли тиббиёт марказларида малака ошириб келиши режалаштирилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари

  1. Вилоят эндокринология диспансери ва вилоят скрининг маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сонли қарорининг 15-иловаси билан тасдиқланган режага асосан ушбу муассасаларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 2019 йилда лойиҳа-смета ҳужжатлари шакллантирилмоқда.
  2. РШТЁИМ Бухоро филиалининг терапевтик бинолари тарқоқ ҳолатда жойлашганлигини инобатга олиб филиал ҳудудида 135 ўриндан иборат терапевтик бинони қуриш тавсия этилади.
  3. Вилоятда психоневрологик ва наркологик беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида 2 та туманлараро (Ғиждувон ва Қоракўл туманларида) психонаркологик шифохоналар ташкил этиш.Чунки, руҳий-асаб касалликлари ва наркологик касалликлар билан диспансер назоратига олинаётган беморлар сонининг йилдан йилга ошиши кузатилмоқда.
  4. Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига очиқ юракда операцияларни амалга ошириш учун сунъий қон айланиш аппарати ва анестезиологик станция ва бошқа зарурий асбоб-ускуналархарид қилиб ўрнатиш ва 20 ўринга мўлжалланган кардиохирургия бўлимини ташкил қилиш.
  5. Вилоятдаги “Мурувват” ногирон болалар, аёллар ва эркаклар учун интернат уйларида навбатда турган беморлар сонининг йилдан-йилга ошиши кузатилаётгани муносабати билан ҳар бир муассасада 100 тадан қўшимча ўринлар билан таъминлаш мақсадга мувофиқ.
  6. Вилоятда мавжуд 28 та спорт-интернат ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида 31 000 га яқин турли ёшга мансуб фуқаролар спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланиб келмоқда. Бундан ташқари “Алпомиш” ва “Барчиной” спорт мусобақалари ташкил қилиниши билан ушбу контингентнинг сони кескин ошиши кутилмоқда. Вилоят ҳудудидан 2018 йилда Ёшлар Олимпиадасида 2 та олтин медаль, Жаҳон чемпионатларида 6 та олтин, 5 та кумуш ва 8 та бронза медаллари, Осиё чемпионатларида 17 та олтин, 12 та кумуш ва 12 та бронза медаллари, Халқаро турнирларда 42 та олтин, 25 та кумуш ва 30 та бронза медаллари, Республика мусобақаларида 311 та олтин, 343 та кумуш ва 411 та бронза медалларининг, жами бир йил мобайнида 1224 та медалларнинг қўлга киритилиши бу масалага жиддий ва замон талаблари асосида ёндашишни талаб қилади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, вилоятда алоҳида спорт диспансерини ташкил этиш таклифи киритилади. Бунинг учун ушбу муассасани давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш мақсадида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида мавжуд 54,5 штат бирлигига эга бўлган ўсмирлар бўлими негизида ташкил этиш мақсадга мувофиқлигини билдирамиз.

Бухоро вилоят ҳокимлиги соғлиқни
сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

 

This entry was posted in Yangiliklar. Bookmark the permalink.