Monthly Archives: Dekabr 2020
ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ
Қадрли дўстлар, элимизга сидқидил хизмат қилиб келаётган азиз шифокорлар, соҳамизнинг барча ходимлари! Барчангизни кириб келаётган Янги йил байрами билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси номидан ва шахсан ўз номимдан самимий қутлайман, сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, ишларингизга муваффақият тилайман.
АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИГА ҚАРАТИЛГАН ЮКСАК ЭЪТИБОР
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ҳамда ҳомий тадбиркорлар меҳрга ташна гўдакларни йўқлашди
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Саидов Ғафур Нормуродович Янги йил байрами арафасида Бухоро “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйига ҳамда вилоят болалар уйига борди.
Оналик ва болалик муҳофазасида ҳамширалик иши
Ҳамширалар замонавий тиббиётнинг муҳим ўрин тутувчи вакиллари эканликларини бугун ҳамма билади. Уларга соҳанинг барча йўналишларида, хусусан, оналик ва болалик муҳофазасида ҳам эҳтиёж бор. Зеро, беморлар билан профилактик тадбирлар олиб боришда, улар билан доимий мулоқотда бўлиб, шифокор ва унинг мижози ўртасида … Continue reading
МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 696-сонли қарори ва мазкур низомга риоя қилиниши … Continue reading